26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Норжон онанинг ҳаёт йўли – ёшларга ибрат

Ўтган йили Туркистондан СССР халқ депутати бўлиб сайланган, И. Сталин ҳузурига кириб, Орис – Туркистон канали қурилиши масаласини ҳал қилишга эриша олган донгдор депутат Шароф Ниёзовнинг меҳнати туфайли 1966 йили тўлиқ фойдаланишга берилган каналнинг 50 йиллиги нишонланди. Юртга оби-ҳаёт улашаётган канал бўйида тадбиркор Ғайрат Акешов саъй-ҳаракатлари билан саломатлик улашувчи «Амина» тиббиёт маркази бунёд этилиб, халққа хизмат кўрсатмоқда.

Шаҳар ҳокими Алипбек Ўсер­баев Ҳусан Диметов раҳбарлик қилаётган Ш. Ниёзов номли мактабда ўз ҳомийлигида ҳайкал ўрнатиб, улкан савобли ишни амалга оширди. Ш. Ниёзовнинг неваралари – Назар ҳожи ота­нинг фарзандлари саъй-ҳара­катлари билан бунёд этилган замонавий «Ўр­тоқ» ёпиқ спорт мажмуасининг очилиш маро­симида шаҳар ҳокими ўринбосари Ғани Рисбеков табриклаб ота­хоннинг умр йўлдоши, қаҳ­рамон она Норжон Маҳкамбой қизига «Алғыс хат» топшириб, кифтига миллий либос кийдириб, эҳтиром кўрсатди. 

Туркистон шаҳар ўз­бек этно­маданият бир­лаш­маси раиси Дониш Ман­но­тов, шифокор Баҳодир Ҳа­бибуллаев, Анорбой Хў­жамов, тадбиркор Мирзахон Акешов каби таниқли инсонлар ҳам ўз тилак-ниятларини баён этишди. 

Ёшлик чоғида ҳормай-толмай меҳнат қилиб, эъзоз топган Норжон онани сўлим ёз фаслининг биринчи куни, болалар байрами билан бақамти келган қутлуғ айёмда 70 ёшга тўлиши муно­сабати билан қобил фарзандлари Шароф, Гулчеҳра, Илмира, Шав­кат, Мақсуд, Ниёз ҳамда хизматда ва иззатдаги келин-куёвлари Дилдора, Бобохон, Абдураҳим, Наргиза, Доно, Гулба­ҳорлар, 25дан зиёд не­вара, 6 эвара, қадрдон қуда­лари, қарин­дошлари, ҳам­шаҳарлари сами­мий муборак­бод этишади. 

Шу куни онахоннинг нева­раси Сурайё Мақсуд қизи ҳам 17 ёшини бувиси билан бирга нишонлайди. Табаррук Туркистоннинг шонли та­рихида муносиб ўрни бўлган улкан оиланинг ҳурматли она­хони Норжон Маҳкамбой қизи­га «Жанубий Қозоғистон» таҳ­ририяти номидан эзгу тилак­ларимизни йўллаб, мустаҳкам саломатлик, саодат, омад ҳамда ҳаловат тилаб қоламиз. 

 

Суратларда: Норжон аян­и Ғ. Рисбеков муборакбод эт­моқда; онахон фарзандлари, не­варалари даврасида; ая «Жа­­­­­­нубий Қозоғистон»нинг фаол обуначилари – яқин қариндошлари билан; Норжон она неваралари билан. 

Шомирза МАДАЛИЕВ, 2017-05-30, 11:16 215
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.