26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими саноат корхоналарини оралади

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев сешанба куни Туркистон шаҳридаги индустриал минтақада жойлашган, тадбиркор Собиржон Мирзамаъруф ўғли бунёд этган «GRAND MIKS» мебель корхонаси фаолияти билан танишди.

2016 йили биринчи навбати фойдаланишга топширилган, жорий йилда иккинчи навбати ишга тушган, 2022 йили учинчи навбати ишга тушадиган корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот Қозоғистоннинг ҳамма вилоятларига, шунингдек, қўшни Россияга ҳам етказиб берилади. Хомашё Россия ва Хитойдан келтирилади. 70 иш ўрини яратилган. Ишчиларга тушлик овқат, кийим берилади. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев шаҳар ҳокими А. Ўсербаев билан барча цехларни оралаб, иш унумдорлигини ошириш бўйича маслаҳатлар берди. 

Иккинчи муассаса – шаҳар айланма йўли ёқасида жойлашган, тадбиркор Султон Қурбонбоев бунёд этган 4 қаватли «Mega city» савдо-ҳордиқ мажмуаси бўлди. 

Вилоят ҳокими корхона раҳбарининг ўринбосари Азамат Мамитжоновнинг маълумотларини диққат билан тинглади. 200 янги иш ўрни очиладиган, қиймати 2 млрд. тенгени ташкил этадиган, кунига 800 кишига хизмат кўрсатадиган ушбу муассаса жорий йил декабрь ойида ишга тушади. Тўрт йил давомида алп иншоот бунёд этган тадбиркорга вилоят ҳокими ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Ш. МАДАЛИЕВ. Муаллиф тасвири, 2018-09-20, 11:15 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.