26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астанага карвон отланди

ТУРКИСТОНЛИК ДЕҲҚОНЛАР АСТАНАГА 500 ТОННА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЖЎНАТДИ

Жорий йили 22-23 сентябрь кунлари Туркистон вилоятининг товар ишлаб чиқарувчилари Элўрдада навбатдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ўтказади.

Астана шаҳрининг 20 йиллиги муносабати билан уюштирилаётган тадбирга умумий қиймати 201,0 млн. тенгени ташкил қиладиган 496 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жўнатилди. Чунончи, 80 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 141 тонна сабзавот, 28 тонна сут маҳсулотлари, 90 тонна полиз, 53 тонна мева-резавор, 26 тонна картошка, 10 минг дона тухум, 5 тонна балиқ, 4 тонна асал, 10 тонна қуритилган мева, 14 тонна турли консервалар ҳамда 45 тонна бошқа маҳсулотлар бор. 

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчи Нурбек Бадирақовнинг айтишича, ярмаркадаги товарлар бозор нархидан 10-15 фоиз паст баҳода сотилади. 

– Маҳаллий маҳсулотларимиз шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга ярмаркада тақдим этилади. Туркистон вилояти Астана шаҳрининг 20 йиллик байрами арафасида тўртинчи марта ярмарка ўтказмоқда. Шу оралиқда Элўрдага 28 хилдаги 14 753 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юборилди. Ушбу тадбирни ўтказишга минтақамиздаги 35та йирик ҳамда ёрдамчи деҳқон хўжаликлари ва корхоналари ҳисса қўшмоқда, – деди Н. Бадирақов. 

Бу йил туркистонлик деҳқонлар сабзавот, картошка, полиз экинларидан 2,7 млн. тонна ҳосил кўтариб, рекорд кўрсаткичга эришдилар. Шундан 500 минг тоннага яқини Россия, Белорус, Латвия, Германия давлатларига экспорт қилинса, 1 млн. тоннаси мамлакатимизнинг шимолий минтақаларига жўнатилди. 

Таъкидлаш жоизки, вилоятда томчилатиб суғориш усули янгидан 6 406 гектарда жорий этилиб, умумий майдони 64,4 минг гектарга, шунингдек, 126,2 гектар иссиқхона қурилиб, жами майдони 1285,4 гектарга етган. 

Шу билан бирга, йил бошидан буён йирик қорамол сони 10,5 фоизга ортиб, 998,1 минг бошга, қўй ва эчки 4,2 фоизга ортиб, 4459,0 минг бошга, йилқи 7,9 фоизга ортиб, 309 минг бошга, парранда 5,6 фоизга ортиб, 1980,0 минг бошга етган. Натижада гўшт етиштириш 7 фоизга ортиб, 136,9 минг тоннага, сут 3,1 фоизга ортиб, 484,0 минг тоннага, тухум 9,3 фоизга ортиб, 130,7 млн. донага етди. 

Қишлоқ хўжалигида асосий капиталга жалб этилган сармояларнинг миқдори 9,1 млрд. тенгени ташкил қилди. Натижада 8 ойда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосидан умумий даромад 249 056 млн. тенгени ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг давридагидан 3,6 фоиз кўпдир. 

С. ШАРИФБОЕВА. С. ИСАМАТОВ сурати, 2018-09-20, 11:19 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.