26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Томири бир, тақдири бир эгиз эл...

2018 йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси йили, деб эълон қилиниши муносабати билан республикамизда, қолаверса, Туркистон вилоятида қатор маданий-маърифий тадбирлар уюштириляптики, бу ўз навбатида томири ва тақдири бир икки халқ вакилларининг орзу-истаклари муштарак эканини тўлиқ намоён этмоқда. 22 сентябрь куни Туркистон шаҳрида ўтказиладиган “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари” куни муносабати билан вилоятимизнинг турли чеккаларидан келадиган миллатдошларимиз қаторида, қўшни Ўзбекистондан ҳам кўплаб давлат ва жамоат арбоблари, шоир, ёзувчиларнинг ташрифи кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу анъанавий тадбирда моҳир устоз Гулчеҳра Камол қизи раҳбарлик қилаётган Оқсувкентдаги А. Исмоилов номли касб-ҳунар коллежи жамоаси ҳар йили фаол қатнашади, билим юртининг талаба қизлари томонидан ижро этиладиган миллий ўзбек рақслари нафақат ҳакамлар ҳайъатини, балки барча меҳмонларни ҳам ўзига ром қилиб келмоқда. 

Куни-кеча коллежга йўлим тушиб, жамоанинг байрамга қандай тайёргарлик кўраётгани билан қизиқдим. Маълум бўлишича, Л. Изтлеуова ва А. Садиқова раҳбарлик қилаётган рақс дастаси тадбир чоғида қозоқ, ўзбек халқларининг рақсларидан ташқари, “Дефилье” ўйинлари доирасида миллий либослар кўргазмасини ҳам кенг томошабинлар эътиборига ҳавола қилишни режалаштирмоқда экан. Директор ҳузурида Тошкентдан келган меҳмонлар эътиборимни тортди. Ўзбекистон Рассомлар бадиий академияси аъзоси, академик Аширмуҳаммад Мамасолиев ва перограф-рассом Темур Зокиров Туркистонда ўтказиладиган “Ўзбек халқининг тили, маданияти ва урф-одатлари” байрамида ўз ижод намуналари билан қатнашиш ниятида экан. 

– Қардош Ўзбекистонда ёғоч ўймакорлиги ва бадиий кулолчилик санъати жуда яхши ривожланган. Истаган кўҳна шаҳарларда чет эллик меҳмонларга маҳаллий рассомлар томонидан ёғочдан ёки лойдан ясалган турли буюмларни тавсия этиш мумкин. Ўзим шогирдларим билан бирга турли нуфузли халқаро кўргазмаларда қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритганман. Айниқса, ногирон болалар ва “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига кулолчилик сир-асрорларини пухта ўргатганим учун халқаро ЮНЕСКО ҳамда БМТ томонидан “21 аср одами” гувоҳномасига эга бўлдим. Қозоғистонда Туркистондай табаррук шаҳарга ташриф буюрган меҳмонларга ҳам ўзбек ва қозоқ халқлари эртаклари асосида ишланган ўйинчоқларни тавсия қилса бўлади. Бизнинг бу ерга келишимиздан мақсад, халқимизнинг бой амалий ва кулолчилик санъатини қозоғистонлик ёшларга ўргатиш. Туркистондаги байрамда эса “Томири бир, тақдири бир эгиз эл” мавзусида “Ҳаёт дарахти” лойиҳаси билан қатнашмоқчиман. Унда икки қардош давлатнинг мустақиллик рамзи ўз аксини топган. Дўстим Темуржон эса олов билан куйдириб ишланган асарлари билан қатнашади, – дейди рассом А. Мамасолиев.

– Муаллифларнинг коллеж директори хонаси ва дизайн бўлимига қўйилган кулолчилик ва пирография йўли билан ишланган асарлари ҳақиқатан ҳам ўзининг бадиий пишиқлиги билан нозик дидли томошабинларни ўзига ром эта олади. Тошкентлик устозлар айнан ушбу коллежда таҳсил олаётган ёшларга ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик ҳамда олов билан расмга жон ато этиш сирларини ўргатиш мақсадида келишган. Айни пайтда дизайн ва санъат бўлимида маҳаллий рассомлар Ералихан Қўшқулақов ҳамда Мухтор Мирзаевлар талабаларга сабоқ беришмоқда. Улар ҳам тадбирда ўз асарлари билан қатнашиш ниятида экан.

Асли ўзимизнинг Қорамуртда туғилиб, ўсган, тақдир тақозоси билан Тошкент шаҳрида яшаб, ижод қилаётган Аширмаҳаммад ака ва унинг ҳамкасбларига ижодий ишларида омадлар тиладим. Аслида, халқимизнинг минг йиллик бой тарихи ва бугунги фаровон турмушини бадиий асарларда акс эттириш ҳам машаққатли, ҳам фахрли иш. Ўйлаймизки, яқин келажакда маҳаллий ёшларимиз орасидан замонавий Беҳзодлар етишиб чиқади. Зеро юқорида номлари зикр этилган устозларнинг бунга эришишига шак-шубҳа йўқ.

И. КАРИМОВ, 2018-09-24, 15:02 230
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.