26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Келинларга насиҳат

Эгнингизда оппоқ либос – бу­­­­­­­­­­­­гун сиз келин бўлдингиз. Ўз­­­га бир хонадон сизни қу­­­чоқ очиб кутиб олди, бо­­шин­гиздан гуллар сочиб, қар­ши­лади. Йи­гирма йил бо­қиб-тар­биялаб вояга ет­казган ўғил­­ларининг тақ­дирини сиз­га ишониб топ­ширди. “Ҳов­лимизга келин кел­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ди, қут-барака келди, хур­­санд­­­­чилик келди, қа­да­ми қут­луғ бўлсин!” деб дуо­лар қилди.

Энди сиз учун янги бир ҳаёт бошланади. Ўн саккиз йил яша­ган хонадонингизни тарк этиб, бегона кишилар билан тил то­пи­шиб, эл бўлишингиз керак. Яқин­­­­­­ларингиздан, меҳрибон ота-онан­гиздан узилиб эрингизнинг, қайнота-қайнонангизнинг энг яқин кишиси бўлиб қолишингиз шарт. Акс ҳолда икки оилада ҳам ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик бўлмайди. Бунинг учун нима қилиш керак?

Ривоятда айтилишича, Ҳорис­­­­нинг қизи Асмо келин бўлиб куёв­никига кетаётганида онаси Умома унга шундай насиҳат қилган экан: “Бо­лажоним, севикли қизим, мени яхшилаб тингла! Агар бир қиз она ва отасининг камбағаллиги учун эрга берилиши керак бўлсайди, сен асло узатилмаган бўлардинг. Чунки отанг жуда бадавлат, катта шуҳрат ва мартаба эгасидир. Ле­кин ҳаёт бошқачадир. Аллоҳ биз­ларни яратган ва биз учун ҳаёт қонунларини берган. 

Ҳар бир ёшдаги инсон ана шу қонунлар чегарасида турмуш кечиради. Аллоҳ берган қонунга кўра, ҳаётга қадам қўйиш вақти келганда ҳар бир қиз бир эркакка, хожага, у эса аёлга муҳтож бўлади. Эркаклар хотинлар учун, хотинлар эркаклар учун яратилгандир. Бу – Аллоҳнинг қонуни, уни ҳеч ким буза олмайди, у қиёматгача давом этади. Шу са­бабки, сен, қизим, туғилиб ўсган ва вояга етган уйингдан, яйраб-яшнаб ўйнаб юрган ерингдан ўзинг ҳам билмайдиган бир нотаниш уйга борасан, шунга қадар ўзинг яхши билмаган инсон уйига, ўз уйинг бўладиган жойга борасан.

Эй менинг жигарпорам, сен эринга шундай хизмат қилки, у ҳам сенга қул бўлсин. Сен унга ер бўлки, у сенга осмон бўлсин! Айт­ганларимга амал қилсанг, эринг билан гўзал ҳаёт кечириб, масъуд, бахтиёр турмуш кўрасизлар. Ай­ниқса, эрингнинг қариндош ва яқинларига ҳурмат кўрсат, чунки уларни ҳурмат қилиш эрнинг эъти­борини, меҳр-муҳаббатини қо­зон­моқ, демакдир. Уларни ҳур­мат қилиш – эрни ҳурмат қилиш, қадрлашдир”. Умома қизига қилган насиҳатларида эрнинг яқинларига алоҳида ҳурмат кўрсатишни таъкид­лайди. Эр учун энг яқин ин­сон ким? Албатта, уни дунёга кел­­­­­­­­­­­тирган, оқ сут бериб, қанча тун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларни бедор ўтказиш эвазига авай­лаб катта қилиб, мана шундай кўр­кам, ақлли, соғлом, бақувват йигит ҳолига келтирган онасидир. Демак, эрнинг онаси, яъни қайно­нанинг ҳурматини жойига қўйиш, кўнглини олиш, хизматини қилиш лозим бўларкан.

Бу ақлли, доно қизлар учун, келинлик мажбуриятларини бо­шиданоқ тўғри англаб олган қиз­лар учун энг тўғри йўлдир. Ота-боболаримиз “Гулни севган тико­нини ҳам эъзозлайди”, дейишган. Тиконини иззат қилмаган гул исидан бебаҳра қолади. Эрнинг борлиги, сизни суйиб-эркалаши, айтганингизни муҳайё қилиши яхшию, унинг ота-онаси, яқинлари “пуф сассиқ” бўлиши мумкинми? Эрининг қариндошларини, айниқса ота-онасини ҳурмат қилолмаган келин хожасининг кўнглини олол­майди, меҳрини қозонолмайди, нафратига учраб, муҳаббатидан бебаҳра бўлади. Бора-бора эрининг кўзига хунук кўриниб, оила бахтига дарз кета бошлайди.

Мана, сиз куёв хонадонига келин бўлиб тушдингиз. Қайнонангиз биринчи кунларданоқ “қизим-қизим”лаб ҳурматлаб турибди. Сиз ҳам ўша ҳурматга яраша итоат кўрсатинг, гапини қайтарманг. Унинг ёши улуғ, ҳаётда кўпни кўрган. Нима яхши-ю нима ёмон, англаб етган. Шундай бўлгач, билмаганларингизни ўргатади, рўзғорни юритиш сир­­­­­­­ларидан воқиф қилади. Унинг айтганларини жон қулоғингиз билан тингланг, сизга ёқмаса ҳам, бурнингизни жийириб, лабингизни бурманг. 

Хўп бўлади, деб бажаришга шо­шилинг. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота-онага ях­­­шилик қилишни, уларга қараб “уф” тортмасликни, уларнинг сўз­ларини қайтармасликни буюр­­­ган. Улар олдида ўзини хокисор ту­тишга амр қилган. Қайнона ҳам – она, она бўлганда ҳам эр-хотин – икковингизнинг онан­­­­­­­­­­­­­­гиз. Қайнонангиз сизни келин қи­­ла­ётганида сиз билан дарров ёв­лашиб қоламиз ёки душманимга айланади, деб ният қилмайди. 

Ҳар қандай “маршал” қайнона бўлмасин, итоатли, одобли, ҳаё­ли келин қаршисида қиличи си­ниб, сўзи тиниб қолаверади. Унинг ёшини, эрингизнинг  онаси эка­нини, рўзғор юритишдаги катта таж­рибасини инобатга олиб, муо­­малада бўлсангиз, фақат ютасиз. Ҳеч қачон эрингизга қайнонангизни ёмонламанг, эрингиз билан она­сининг ўртасида адоват пай­до қил­манг, эрингизни яхши кўр­сангиз, онасини ҳам яхши кўринг. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Эй асҳобим! Ҳар ким хотинининг сўзи билан онасини хафа қилса, хотинини онасидан устун тутса, ул одамга Аллоҳнинг лаънати бўлади. Унинг фарз ва нафл намозлари қабул бўлмайди, ул одамнинг борар ери жаҳаннамдир”.

Муҳтарам келинлар, ўзингизнинг ҳузур-ҳаловатингизни деб эрин­гизни онасидан юз ўгиришга маж­бурламанг, тантиқлигингиз ва из­­­­­­­­­­­­­­­­зат­­­­­­­­­­­­­­­талблигингиз билан унинг имо­­­­­­­­­­­­­ни­­­­­­дан, диёнатидан ажралиб, ота-онасига осий бўлиб қолишига са­­­­­­­­­баб­­­­­­­чи бўлманг.

Муҳаммад МУКАРРАМОВ., 2018-09-24, 15:16 174
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.