26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илк байрам қандай ўтган эди?

Мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, бирлик, этнослараро ҳамжиҳатлик ва тотувликнинг мустаҳкамлиги Элбошимиз Н. Назарбаев раҳбарлигидаги Қозоғистон халқи Ассамблеясининг, қолаверса, турли даражадаги миллий маданият бирлашмаларининг кенг қамровли фаолияти билан боғлиқ. Бу ишга “Дўстлик” ҳамжамияти, вилоят ўзбек маданият бирлашмаси, унинг жойлардаги шоҳобчалари ҳам баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқдалар. Ҳар йили ўтадиган “Тил, маданият ва анъаналар куни” тадбирининг ташаббускори айнан вилоят ўзбек маданият бирлашмаси бўлгани эътиборга молик. Тарихга назар солсак, бу тадбир илк бор 1994 йили жамоат арбоби, меҳнат фахрийси, Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси, 1992-1999 йилларда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасига раислик қилган Маҳаммадрасул Исоқовнинг ташаббуси билан ўтган эди. У марказ фаоллари билан бирга “Ўзбек тили маданияти ва анъаналари куни” тадбири режасини тайёрлаб, ўша пайтдаги вилоят ҳокими З. Турисбековнинг қабулига киради. Вилоят раҳбари таклиф учун миннатдорчилик билдириб, уни қўллаб-қувватлайди.

Шимкент шаҳридаги Марказий истироҳат ва маданият боғида 1994 йил май ойида ўтган илк байрам барчада катта таассурот қолдиради. Шундан сўнг вилоят ҳокими бундай тадбирни бошқа марказлар ҳам ўтказиши муҳимлигини таъкидлайди. 

Туркистон, Тўлебий, Сайрам, Қазиғурт, Сариоғоч туманлари ташриф буюрган ҳаваскорлар куй-қўшиқлари, рақслари билан байрамга файз киритишганди. Дастлабки йиллари ҳаваскорларнинг энг яхши чиқишлари, кўргазмага қўйилган энг яхши ҳунармандчилик маҳсулотлари танлов асосида аниқланиб, ғолиблар махсус совғалар билан тақдирланишарди. Кейинчалик бу усулдан воз кечилди. Туманлардан ташриф буюрган иштирокчилар таклифи билан тадбир асосий саҳнада умумий концерт тарзида ўтказила бошлади. 

1995 йили Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил топгач, республикамизнинг бошқа жойларида ҳам этнос вакиллари иштирокида шу каби тадбирлар ўта бошлади. Энг муҳими, маҳаллий бошқарув органлари томонидан унга зарур маблағ ажратиладиган бўлди...

Кейинги йилларда тадбирга ўзбекистонлик меҳмонларни чақириш йўлга қўйилди. Жумладан, ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Т. Бўтаёров, шунингдек, М. Тоир, Т. Убайдулло, О. Отажонов, 

Р. Ғоипов, Ғ. Бойтоев, З. Бойхонова, Ҳ. Арслонов, Ж. Раметов каби таниқли хонанда, шоир, ёзувчи, артистларнинг ташрифи байрамга кўтаринки руҳ бағишлаган эди. Бир неча йилдан буён эса унда Ўзбекистондаги Қозоқ маданият маркази вакиллари ҳам мунтазам иштирок этиб келишяпти.

Тадбир 1996 йилдан Абай номидаги истироҳат боғида, шунингдек, бошқа ҳудудларда ўтиб келади. Масалан, 2005 йили Сайрам туманининг Оқсувкент қишлоғида нишонланган бўлса, 2007 йили Сайрам қишлоғидаги “Наврўз” истироҳат боғида уюштирилган. 

Жорий йил 24-маротаба нишонланадиган “Ўзбек тили, маданияти ва анъаналари куни”нинг қадим Туркистон шаҳрида ўтиши бежиз эмас. Бу – мазкур тадбирнинг нечоғли аҳамиятли эканини далиллайди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-09-24, 15:30 762
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.