26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Лотинчамиз қандай бўлади?

Суҳбатдошим – Шаҳло НОРАЛИЕВА кўп йиллар вилоят таълим бошқармасининг методика марказида ўзбек тили ва адабиёти методисти лавозимида фаолият кўрсатган малакали мутахассис. Асли ихтисоси – филолог, яқинда Шимкент шаҳридаги Жанубий Қозоғистон Давлат педагогика университети қошидаги “Чет эл талабаларини мослаштириш” маркази директори лавозимига тайинланди. Шаҳло Жамол қизи Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги илмий-таълимий кенгаш, шунингдек, вилоят этномаданият бирлашмаси кенгашининг аъзоси ҳамдир. У билан уюштирилган ушбу мусоҳаба кўпчилик юртдошларимизни қизиқтирган, қозоғистонлик ўзбекларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиши мавзусига бағишланди.

– Шаҳло Жамол қизи, аввало, Сизни янги лавозим билан табриклайман!

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш масаласида шу кунгача қандай ишлар амалга оширилди?

– Табрик учун раҳмат! Маълумки, 2017 йил 27 октябрда Элбошимиз Н. Назарбаевнинг қозоқ тилини лотин графикасига кўчириш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди. Қозоғистонда яшовчи ўзбек этноси вакиллари биринчилардан бўлиб Президентимизнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлашди. Эндиги масала қозоғистонлик ўзбек этноси вакилларининг янги алифбога кўчиши эди. Айтиш жоизки, бу борада ҳам шунга мувофиқ ишлар олиб борилди. 

Қозоғистондаги ўзбек этноси вакилларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига кўчиши масаласига доир “Дўстлик” ҳамжамияти, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, соҳа мутахассислари иштирокида бир неча бор учрашувлар уюштирилиб, муҳокамалар ўтказилди. Уларда турлича фикрлар билдирилди. Муҳими, асосий масала – қозоғистонлик ўзбек этноси вакиллари учун лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини яратиш ғоясини кўпчилик якдиллик билан қўллади. Шундан сўнг “Дўстлик” ҳамжамияти Кенгаши қозоғистонлик ўзбеклар учун қозоқ тили лотин графикасини бирмунча ўзгартишлар билан қабуллаш мақсадга мувофиқ, деган қарор қабул қилди. Махсус комиссия бу иш билан шуғулланиб, ўз тавсиясини берди. Шу хулоса асосида тайёрланган таҳлилий маълумотнома Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Л. Прокопенко номига юборилди. таъкидлаш жоизки, бу жараёнга Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг масъул ходимлари ҳам жалб этилган.

– Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг қандай экани кўпчиликни қизиқтириши табиий. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз. Юртдошларимиз у билан қачон таништирилади? 

– Албатта, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги илмий-таълимий кенгаш аъзолари томонидан тавсия этилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. 

Қисқача айтсам, лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосида 32 та ҳарф бўлса, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси (албатта, ўзбек адабий тилининг ўзига хос хусусиятларини сақлаган ҳолда) 26та ҳарф, 3та ҳарф бирикмаси ва ёзувда қўлланиладиган битта тутуқ () белгисидан иборат бўлади. Маълумки, лотин графикасига асосланган қозоқ алифбоси лойиҳаси ҳам ҳали тўла тасдиқланмади. Шунга мувофиқ, биз тавсия этган лойиҳа бўйича ҳам олдинда ҳали тегишли ишлар олиб борилади. Шундай бўлса-да, яқин кунларда лойиҳани кўпчилик эътиборига ҳавола қилиш ниятидамиз.

– Суҳбат учун ташаккур! 

З. МЎМИНЖОНОВ суҳбатлашди, 2018-09-24, 15:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.