26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
САМАРҚАНДГА КЕЛГАН САЙЁҲ, албатта, Туркистонни тавоф қилади

Туркистон вилояти ва Индонезия туризм ҳамда савдо-сотиқ соҳалари бўйича тиғиз алоқа ўрнатади. Индонезия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Рахмат Прамоно билан учрашган Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев шундай битимга келишишди. Туркистон шаҳрига атайин келган Элчи билан суҳбатда минтақа раҳбари Индонезиянинг салоҳияти юқори эканлигига алоҳида тўхталди.– Индонезиянинг сайёҳлик соҳасида даромадга эришган мамлакат эканлигини биламиз.

Бизнинг минтақа учун шу элнинг сайёҳликни ривожлантириш йў­налишидаги тажрибасни ўзлаш­­­­­тириш муҳим. Сабаби, Индо­незияда Қозоғистонни, шу жум­ладан, Туркистондаги Хожа Аҳ­мад Яссавий мақбарасини зиё­рат қилувчи сайёҳлар кўп. Аэро­порт қурилгач, вилоятимизга жуда кўп туристлар келиши аниқ. Ҳозир индонезияликлар Ўзбе­кистоннинг Самарқанд, Бухоро каби шаҳарларига тез-тез саё­ҳат уюштиришади. Уларни вилоя­тимизга таклиф қилишга имкон бор. Чунки, Туркистон вилоятида тоғ ҳам, кўл ҳам, қум ҳам, курортли ҳудудлар ҳам, тарихий-маданий ёдгорликлар ҳам кўп. Туркистон – Самарқанд – Индонезия сайёҳлик йўналишини шакллантириб, ҳаво рейсларини очсак, туризм ривож­­ланади. Минтақамиз Индонезияга полиз маҳсулотлари, гўшт ва саб­завот экспорт қилиш имконига эга. У томондан ҳам биз учун самарали лойиҳалар таклиф қили­нишига ишонаман. Туркистон ви­лоят маркази бўлгандан бери уш­бу масканга ташриф буюрган биринчи элчи бўлганингиз учун миннатдорман. Туркистонни ри­вож­лантиришга ҳисса қўша­миз, сармоя сарфлаб, бирга ишлай­миз, десангиз, ҳамкорликни кенгай­тиришга тайёрмиз. Сизни 28 сен­тябрь куни Туркистон шаҳрида ўта­диган халқаро сармоявий ҳамда турис­тик форумга таклиф этаман, – деди минтақа раҳбари, сўнг ҳам­корлик ва дўстлик-иқтисодий ало­қаларни ривожлантириш учун тез-тез учрашиб, яна музокаралар юри­тишга ҳозир эканлигини билдирди.

Ўз навбатида Рахмат Прамоно илиқ кутиб олгани учун вилоят ҳо­кимига миннатдорчилик билдириб, Туркистон шаҳридан ўзгача таас­сурот олганини айтди.

– Ўзбекистондаги Самарқанд, Бухоро шаҳарларини ораладим. Бироқ, Хожа Аҳмад Яссавийнинг мақбараси бўйича алоҳида таас­суротга эга бўлдим. Улкан меъморий ёдгорлик экан. Менинг бу элдаги вазифам – сиёсий ва иқтисодий алоқаларни кучайтириш. Сиёсий жиҳатдан Индонезия ва Қозоғистон ишончли ҳамкорлар эканини биласизлар. Турли масалаларда, халқаро форумларда икки давлат бир-бирини қўллаб-қувватлаб келади. Энди биз иқтисодий ҳамда савдо-сотиқ йўналишидаги ишларни ривожлантирамиз. Сизларни кела­си йили Индонезияда ўтадиган туристик кўргазмага таклиф этамиз. Туркистонда туризм соҳасини ри­вож­­­­лантиришга бизнинг эл ҳам ҳисса қўшади, деган умиддаман, – деган элчи икки эл ўртасидаги виза масаласини енгиллатиш керак­лигини таъкидлади.

Учрашув якунида вилоят ҳокими ва муҳтарам меҳмон бир-бирларига эсдалик совғалар тақдим этишди. Индонезиядан келган вакиллар Туркистоннинг Бош режасига доир лойиҳалар билан танишдилар.

М. УСМОНОВА., 2018-09-24, 15:54 596
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.