26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нон баҳоси энди ошмайди

Буни шаҳар Новвойлар уюшмаси раҳбарияти  маълум қилди.

Ҳамжамият раиси Абдумалик Кўмекбаевнинг таъкидлашича, ҳуқуқий шахсларга коммунал хизмат ҳақлари оширилса ҳам (2016 йилдан бошлаб сув – 24,7 фоизга, электр қуввати – 27,2 фоизга қимматлашган), шунингдек, ёнилғи баҳоси кўтарилганига (АИ-92 – 25,2 фоиз, дизель ёнилғиси – 105,01 фоиз) қарамай шаҳар ҳокимлиги билан келишув туфайли новвойлар энг зарур озиқ-овқатлар қаторида бир неча йил нон баҳосини кўтармай, ушлаб турган.

Шу сабабли, 17 сентябргача бир булка нон баҳоси 50 тенге эди.

Шимкент шаҳар Тадбиркорлик ва индустриявий-инновациявий ривожланиш бошқармаси раҳбари Асет Абдрахановнинг айтишича, ҳокимлик аҳволни назорат қилиш билан чекланиб қолмади.

– Новвойлар уюшмаси вакиллари билан ўтказилган қатор музокаралардан сўнг, калькуляцияга мувофиқлаштирилиб, нон баҳосини келишиб олишди. Энди Шимкентда бир булка нон – 60 тенге бўлади. Шунингдек, ҳокимлик томонидан ижтимоий маҳсулотнинг баҳосига кундаликда мониторинг юритилади. Яъни, нон баҳосининг яна ўсишига йўл қўйилмайди, – деди у.

Холбуки, ҳозир Шимкентдаги нон элимизда энг паст баҳода сотилмоқда. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-09-24, 16:03 644
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.