26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Байроғимизни ҳилпиратган полвонлар

Бу йил Сайрам тумани ташкил этилганининг 90 йиллиги кенг нишонланади. Шу тарихий сана муносабати билан ту­манда турли маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўт­ка­зилмоқда. Ўтган жума куни Оқсувкентдаги марказий исти­­­­­­­ро­ҳат боғи спорт ишқибозлари билан тўлиб кетди. 

Чунки жума оқшомида туман ҳокимлиги “Пинчак Силат” Индонезия миллий ўйинлари корпорациясининг Марказий Осиё федерацияси билан биргаликда айнан туманнинг 90 йиллик тўйига бағишлаб, қоидасиз кураш бўйича хал­қаро тур­нир уюштирди. Ҳудудда турли давлатлардан кел­ган номдор полвонлар иштирокида бундай нуфузли мусо­бақа илк бор ўт­­­казилаётгани сабабли истироҳат боғи мам­лакатимиз ҳамда чет эллардан келган меҳмонлару спорт иш­­­­­­­­­­­­­қибозлари билан гавжум бўлди. Тадбирнинг тантанали очи­­­лиш маросимида сўз олган ту­­­­­ман ҳокими Б. Мамаев, Индо­не­­­зиянинг Қозоғистондаги Фав­­­қулодда ва Мухтор элчиси Р. Прамоно, истеъфодаги ге­нерал-майор М. Ўразалиев, “Пин­­­­чак Силат”нинг Марказий Осиё  федерацияси раиси А. Жў­­­­­­­рабоевлар кўҳна Сайрам диё­­­­­рида биринчи марта ўтка­зи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаётган ушбу спорт бел­ла­­­шуви қатнашчиларига омад­лар тилаб, фақат дўстлик ғалаба қилишини бир овоздан таъкидлаб ўтишди. 

Сўнгра саҳнага бирин-ке­тин спортчилар кўтари­лишди. Биринчи бўлиб май­донга тушган қозоғистонлик Еркебулан Бўгенбаев озарбай­жонлик рақиби устидан даст­лабки раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонди. 

Таъкидлаш жоизки, мам­ла­­­катимиз байроғи остида ринг­­­­­­­­­­­­­­­­­­га кўтарилган барча спорт­­­­­­­­­­­­­­­­­чиларимиз Тожикистон, Ўз­­­­­­­­­­­бе­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кистон, Қирғизистон, Озар­­­­­­­­­­­­­­­­­байжон, Россия каби дав­лат­­­лардан ташриф  буюрган ра­қибларини енгиб, жамоа ҳи­­­собида фахрли биринчи ўрин­ни қўлга киритишди. 

Жандўс Мадиханов, Мейир­бек Сабиров, Боймурод Ниёзов, Жавашер Алиев, Бағдад Са­ғиндиқ ўз вазн тоифаларида рақибларидан устун келиб, қим­­матбаҳо совғалар билан бир қаторда “Пинчак Силат” Осиё федерацияси ҳамда Сай­рам ту­мани ҳокимининг ку­­­­­богини қўл­га киритишди.

   Жанглар орасида таниқли эстрада юлдузлари шўх куй-қўшиқлар куйлашди, машҳур спорт­чилар, хусусан, қоидасиз ку­раш бўйича уч карра жаҳон чем­пиони Арман Аспанов ҳам­­­­да ҳамюртимиз, касбий бокс­­­да тўққизта жанг ўтказиб, бар­часида ғалаба қозонган оқ­сув­кентлик Бобуржон Мў­минов­­­лар спортчиларга омад­лар тилаб туришди. 

Авваллари фақат катта шаҳарлардагина уюшти­рила­диган бундай турнирнинг ай­нан Сайрамда ўтказилгани бежиз эмас.  Чунки бу заминдан кўплаб машҳур спортчилар етишиб чиққан. Яқин келажакда  сайрамлик спортчиларнинг жаҳон ареналари узра Қозо­ғистон байроғини кўтариш­ларига шак-шубҳа йўқ.

И. КАРИМОВ, 2018-09-25, 11:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.