26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳамжиҳатликнинг янги поғонаси

Астана шаҳрида “Янги геосиёсий ва геоиқтисодий шароитларда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг истиқболлари” мавзуида халқаро анжуман ўтди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти (ҚСТИ), Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва ҳудудлараро тадқиқотлар институти (СҲТИ), Фридрих Эберт номидаги Жамғарма (ГФР)нинг Астана шаҳридаги ваколатхонаси ташаббуси билан “Қозоғистондаги Ўзбекистон йили” доирасида уюштирилган мазкур тадбир бир-бирига яқин қўшни мамлакатлар таҳлилий тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлиги асосида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилди. 

Анжуман очилишида сўз олган ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори З. Шаукенова, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва ҳудудлараро тадқиқотлар институти директори В. Норов, ҚР Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғ. Қўйшибаев, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси С. Ниёзхўжаев, Ф. Эберт жамғармасининг Астанадаги ваколатхонаси директори З. Шутовалар шу ҳақда гапириб, тадбир аҳамиятини юқори баҳолашди.

Шу куни ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва ҳудудлараро тадқиқотлар институти ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисида Меморандум имзоланди. 

Анжуманда иштирок этган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати, ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитасининг аъзоси Фахриддин Қоратоев қўшни давлат халқларига хос маданий ўхшашлик, диний омиллар муштараклиги, иқтисодни модернизация қилиш жараёнларининг хусусиятлари, очиқлик сиёсати, миграция масалалари, Марказий Осиёдаги инсоний омиллар хусусидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилди.

Тадбир якунида Қозоғистон-Ўзбекистон эксперт кенгашининг илк йиғилиши ўтиб, унда иштирок этган ҚСТИ директори ўринбосари М. Нурғалиева, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги СҲТИ бўлим раҳбари Ф. Жўраев, Л. Гумилёв номидаги Евроосиё университети халқаро муносабатлар факультети декани А. Жўлдасбекова, Хитойни ўрганиш бўйича Марказ директори ўринбосари М. Абишева ва бошқалар Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишида Қозоғистон билан Ўзбекистоннинг етакчи ролини алоҳида таъкидлашди. 

Конференцияда сўзга чиққан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро сиёсий алоқалар ҳам сезиларли даражада жонланганини таъкидлади. 

– Бунга сабаб – икки эл ўртасидаги Тотувлик ва абадий дўстлик меморандумининг имзоланиши ҳамда Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари учрашувларининг самарали натижалари бўлди. Ушбу учрашувлар доирасида кўплаб ҳужжатлар имзоланиб, қозоқ-ўзбек муносабатлари янги босқичга кўтарилгани барчамизга маълум. Очиқ ва прагматик сиёсати натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада фаоллашди, – деди у. – Икки қўшни давлат ўртасидаги аҳил қўшничилик, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг стратегик шериклик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш асосида яхшиланиши, икки қардош халқнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беради ҳамда Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва ривожланишни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

 Сўнг Ф. Қоратоев анжуман иштирокчиларига “Элбоши мактублари – тараққиёт кафолати” ва “Менинг Ватаним – Қозоғистон” китобларини совға қилди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-09-25, 11:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.