26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қўшқўрғон” – биринчи

Газетамизнинг ўтган шанба сонида Туркистон шаҳрида Яссавийшунослик танлови бошланганини хабар қилган эдик. Танловнинг халқаро мақомини таъминлашга Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳам баракали улуш қўшди. Бирлашма раиси Баҳодир Ирисметов «Ҳазрат Султон» давлат тарихий қўриқхона-музейи илмий-тадқиқот бўлими мудири Берик Байбўлов йўллаган расмий хат асосида Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 257-сонли мактабда таҳсил олаётган ўқувчи неваралари Бекзод Қаҳрамонов ва Юлдуз Қаҳрамоноваларни ҳам таклиф қилганди. Белгиланган куни Тошкентдан келиб танловда қатнашган опа-ука Қаҳрамоновлар таниқли олимлар ҳакамлик қилган халқаро танловнинг «Алғис хат»и ҳамда мукофотлари, шунингдек, таниқли сувенир устаси Носир Ҳамроқуловнинг “Дошқозон” сувенири билан тақдирландилар. Энг асосийси – улар халқаро танловда Ўзбекистон номидан иштирок этдилар. Ўқувчиларнинг раҳбари Саида Ўтбосаровага ҳам миннатдорчилик билдирилди. 

Қозоғистон вилоятлари, пойтахти ҳамда Туркия ва Ўзбекистондан жами 41 нафар энг билимдон ўқувчи беллашган ушбу танловда Туркистон шаҳридаги Замир Муҳаммаджонов раҳбарлик қилаётган Ҳамза номли мактабнинг истеъдодли ўқувчиси Нурсултон Дадажонов фахрли учинчи ўрин ҳамда 50 000 тенге пул мукофоти, Кентов шаҳри Ўранғай қишлоқ округидаги Тойир Басанов раҳбарлик қилаётган “Қўшқўрғон” ўрта мактаби ўқувчиси Нилуфар Раҳимова фахрли биринчи ўрин ҳамда 100 000 тенге пул мукофоти билан тақдирланди. 

Бош соврин - Хайрулла Аружанга насиб этди. Танловдан сўнг юқорида номлари зикр этилган ғолиблар ва ҳомийларни маданият уйи олдида таниқли олим, профессор Дўсай Кенжетай ва «Яссавий мероси» газетаси бош муҳаррири Абдикерим Манаповлар билан бирга тасвирга олдим (суратда). Халқаро танлов келаси йили ҳам ўтказилади. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-09-27, 13:01
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.