26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкент калити янгиланмоқда

Шимкент шаҳрига Тошкент томондан кираверишдаги дарвоза янгиланмоқда. Собиқ Иттифоқ давридан қолган бу калит тасвири, яъни иншоот эскириб, темир обдон тўзиб кетганди. Тўққиз йўлнинг чорраҳасида жойлашган Шимкент шаҳрига жануб ёқдан кирадиган ёлғиз йўл бўлганлиги сабабли шаҳар раҳбарияти уни янгилашга қарор қилди. 

Бу ташаббусни Абай тумани ҳокимлиги кўтариб, тавсия шаҳар ҳокими томонидан қўллов топди. Мутахассисларнинг айтишича, дарвозанинг меъморий шакли ўзгармайди. Фақат илгариги темир қоплама энди гранит тошлар билан қопланиб, дарвоза пештоқидаги вилоят номи шаҳарга алмаштирилади, шаҳардан Тошкент йўналишига чиқаверишда “Сәтті сапар” деб ёзилади.

– Бугунги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Айни пайтда ишлар “ЛТД Турмыс” МЧБ маблағи ва техникаси ҳисобидан юритилмоқда. Ушбу эзгу ишга ҳомийлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда, – дейди Абай тумани ҳокими Б. Парманов. 

Бундан ташқари, дарвозанинг атрофини ободонлаштириш топшириғи берилган. Ҳозирги кунда корхона ходимлари 1 гектар майдонга кўчатлар ўтқазиб, бу жойларни дам олиш масканларига айлантиришга киришиб кетишган.

– Шаҳарга кираверишида йўл ёқасидаги кўплаб иншоотлар тартибсиз жойлашган. Соҳибларининг қўлларида давлатдан сотиб олганлиги ҳақида ҳужжат бор, ноқонуний дейишга бўлмайди. Бинобарин, республика аҳамиятига эга шаҳарнинг киравериши анча яхшиланса, арзийди, – дейди туман ҳокими. 

Шимкент шаҳар ер муносабатлари ҳамда ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармаси томонидан Тошкент ёқдан кирадиган халқаро транзит йўлнинг шаҳарга кираверишдаги ер ости йўлигача бўлган қисмидаги 54та иншоотни текшириб, улардан 25таси ноқонуний жойлашгани аниқланган. Ҳокимнинг айтишича, келгусида тадбиркорлар орасида тушунтириш ишлари юритилиб, концепциявий лойиҳа тавсия этилади. 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2018-09-27, 13:07 629
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.