26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хирмонга барака, пахтакорлар!

Эски Иқон қишлоқ округи ҳокими Ҳасан Муслимов, ҳамкасби Илҳом Зиёвиддинов ҳамроҳлигида қишлоқдаги пахта тозалаш корхонасига ташриф буюрдик. Қайнар Аббосов раҳбарлик қиладиган РОТТЕКС - ЛТД масъулияти чекланган биродарлиги ходимлари ҳар қачонгидек қайноқ меҳнат қучоғида. Корхона раҳбари, доимий обуначимиз Носириддин Зиёев, тайёр маҳсулотни сотиш бўлими раҳбари Абдухалил Абдураимов, мудир Мажид Бобоев, пахта сифатини аниқловчи лаборатория мудири Гулдариға Мейирман, техника назорати бўлими бошлиғи Гўзал Жўрабекова, лаборант Нилуфар Ҳайдаровалар билан суҳбатлашдик.

Мақсад битта – жорий йилги ҳосилни сифатли, исрофсиз йиғиштириб, давлат хирмонларига жойлаштириш. Деҳқонларнинг ихлоси баланд. Ҳар тонна пахта хомашёси навига, тозалигига қараб, 170 000 тенге ва ундан ҳам юқори нархда қабулланмоқда. Носириддин ака ўзаро суҳбат давомида шундай деди.

– Пахтакор деҳқонлар учун корхонамизда барча шароитлар муҳайё. Техника ҳосилни исрофсиз териб олиш учун тахт қилиб қўйилган. Буюртма беришса, бас. Пахтани даладан корхонага ташиб келтириш учун ҳам зарур техника тайёр. Корхонамиз исталган миқдорда оқ олтинни қабул қилиб, қайта ишлай олади. Ўтказилган пахтанинг пули шу жойнинг ўзида тўланади. Келаман, деганлар учун даргоҳимиз очиқ. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-09-27, 13:15 711
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.