26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳиндистонликлар Туркистонда паррандачиликни қўлламоқчи

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Ҳиндистоннинг “VENKY`S” компанияси вакиллари билан учрашди. Ҳиндистон бозорининг 90 фоизга яқинини парранда гўшти билан таъминлаётган йирик компания Туркистон вилоятида ушбу соҳани сармоялаш ниятида.

– Туркистон вилояти Ўзбе­кистон Республикаси билан чегарадош. Мин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­та­­­­­­­­­­­­­­­­­қадан Ғар­бий Европа – Ғарбий Хи­той магис­трали ўтади. Иш кучи кўп ҳамда иқлими чор­вачи­­­лик­ка қулай. Бир неча пар­ран­дачилик фабрикаси бор. Агар сармоядорлар ке­ла­­диган бўлса, ер ва ин­фра­­­тузилма масаласида ёр­­­­­­­дам кўрсатилади. Икки то­монлама лойиҳалар Ҳин­дистонга ҳам, Қозо­ғистонга ҳам фой­да­ли бўлади, деб ўйлайман. Биргаликда иш­лашга тайёр­миз, – деди Ж. Туймебаев.

“Venkateshwara Hatcheries Private Limited” (VH group) компаниясининг бош дирек­­тори Муртуза Али Исмаил Магдум Туркистонга келиш мақсадини тушунтирди. Сармоядорнинг айтишича, компания 1971 йили таш­­­кил этилган. Фақат Ҳин­дистонда эмас, АҚШ ва Европа элла­рида қўшма корхоналари ҳамда лойиҳа­лари мав­жуд. Ҳозир жаҳонда “VENKY`S” номи билан та­нил­­ган йирик компания пар­­­­­­­­­­­­­­рандачилик, тухум ва тухум кукуни етиштириш билан биргаликда, махсус таҳлил марказларида паррандачилик учун керакли вакцина иш­лаб чиқариш билан ҳам шуғулланади. Ана шу маълу­мотларга тўхталган ҳин­­­­дистонлик компания раҳ­­­­­бари музокаралар му­ваф­­­­фақиятли тугаса, Тур­­­­­­­­­­­кистон вилоятида иш­лаш­га тайёр эканини маълум қилди. Чунончи, “Ор­да­­­­­­басы құс” ҳамда “Шым­кент құс” МЧБ билан қўш­ма ло­йиҳаларни амалга оши­ришни кўзламоқда.

Вилоят ҳокими Жан­се­йит Туймебаев парран­да­чилик соҳасини халқаро дара­жага кўтариш орқали экспорт миқдорини оши­риш мумкинлигини ай­тиб, ушбу соҳага масъул ўринбосарларига ҳиндис­тонлик сармоядорлар би­лан амалий алоқаларни пух­талашни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-09-27, 13:26 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.