26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яна рекорд!

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, 2018 йили экин майдони 9 минг гектарга ортиб, 807 минг гектарга қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. Кузги йиғим-терим мавсуми давомида 521 минг тонна ғалла йиғиштириб олинди. Ўртача ҳосилдорлиги 20 центнерни ташкил қилди. Бошоқли дон экинлари 93 минг гектарга экилиб, бугунги кунда 90 фоизи ўрилди. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 10 центнерни ташкил этиб, олинган маҳсулот 70 минг тоннага етди. Сабзавот, картошка, полиз экинлари майдони 114 минг гектарни ташкил этиб, жорий йили 2,7 млн. тонна маҳсулот олинди. Бу рекорд кўрсаткичлар.

Томчилатиб суғориш усули 6400 гектарда қўлланилиб, унинг жами майдони 64 минг гектарга етди. Иссиқхона майдони 126 гектарга кенгайиб, иссиқхоналар жами майдони 1285 гектарга улғайди. 2018 йилнинг 8 ойида қора мол сони – 10, йилқи – 7, қўй ва эчки 4 фоизга кўпайган. Натижада гўшт, сут, тухум етиштириш 5-10 фоизга ортган.

Сабзавот ва полиз маҳсулотларидан 500 минг тоннаси Россия, Белорусь, Латвия, Германия давлатларига экспорт қилинса, 1 млн. тоннаси элимизнинг шимолий минтақаларига юборилди. Қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига жалб этилган сармоя миқдори 9,1 млрд. тенгени ташкил этади. 8 ойда 249056 млн. тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сотилди. Бу ўтган йил билан таққослаганда 3,6 фоизга кўпдир.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-09-27, 13:29 1172
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.