26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тил ва анъаналар байрами қутлуғ бўлсин!

Ҳурматли туркис­тон­лик­­лар! 

Вилоятда истиқомат қи­­лувчи ўзбек этноси ва­кил­­ларини Жануб мин­та­қасида ўтаётган бирлик, дўстлик ҳамда тотувлик байрами – Ўзбек тили, ма­данияти ва анъаналари ку­ни билан чин қалбимдан қутлайман! 

Эл мустақиллиги эълон қилингандан буён амалга оширилаётган ички сиёсат Қозоғистон жамиятида мил­латлараро тотувлик ҳамда халқлар дўстлигининг мус­таҳкамланиб, ривожланишига қулай шароит туғдирди. Бир чанғароқ остида тотувлиги ярашиб, эл тарихини яратаётган бир юз ўттиздан ортиқ миллат вакиллари ҳо­зирги пайтда ўзларини “қозоғистонликмиз” деб фахр­ланиб айтишади. 

Шунинг учун ҳам Қозоғистон кўп миллатли маданият ва бирликни ривожлантиришга йўналтирилган ички сиёсатни юритиб келади. Бунда ҳар бир халқнинг ўз маданияти ва урф-одатларини ривожлантириш учун имконият доираси кенг. 

Жорий йил вилоятимиз учун ўзгача бўлди. Мамлакат раҳбари Н. А. Назарбаевнинг ташаббуси билан Туркистон вилояти қурилиб, марказ Туркистон шаҳрига кўчирилди. Шимкент шаҳри мегаполис мақомига эга бўлди. Ота-боболаримиз асрлар оша орзиқиб кутган воқеалар бизнинг замонимизда содир бўлмоқда. 

Президентимиз – Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Кела­жакка йўлланма: маънавий янгиланиш” номли мақоласи чиқиб, жаҳондаги энг ривожланган 30 давлат қаторига кириш борасидаги мақсадимиз аниқланиб, йўлимиз белгиланди. 

Ҳурматли юртдошлар! Сизни бугунги ўтаётган анъа­­навий байрам – халқимизнинг маънавий қадриятлари эъзозланадиган шодиёна билан чин юракдан қутлаб, Элбошининг “Қозоқ эли – Мангу эл!” – деган сўзининг исботи сифатида амалга ошираётган ҳар бир эзгу ишин­­­гизга муваффақият, шижоат, оилангизга бахт-барака, мустаҳкам соғлик тилайман!

Ф. ҚОРАТОЕВнинг байрам табригидан, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати., 2018-09-27, 13:45 813
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.