26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Балапан” – келажак пойдевори

Камина бир умр қурилиш соҳасида ишлаб келмоқдаман. Собиқ Иттифоқ даврида 20 йил Шимкент шаҳридаги “РСУ-1” қурилиш корхонасини бошқардим. Мустақилликдан сўнг, хусусий биродарлик таъсис этиб, тадбиркорлик билан шуғуллана бошладим. Элбошимизнинг доно сиёсати туфайли ишбилармонларга кенг йўл очилди. Юртимизда катта-катта қурилишлар бошланиб кетди. Биргина мисол тариқасида пойтахтимиз Астана шаҳридаги кўламдор бунёдкорликларни айтиш мумкин. Шаҳарларимиз, қишлоқларимиз ҳам таниб бўлмас қиёфа кашф этяпти. Зеро, қурилиш – иқтисодиётни олға етакловчи соҳа ҳисобланади.

Элбошимиз Нурсултан Назарбаев билан учрашув ҳаётимдаги энг ёрқин хотиралардан бири. Ёдимда, 2003 йили Сайрам қишлоғидаги вилоят ўзбек драма театри биносини тўла таъмирлаш ишлари билан банд бўлдик. Қурувчиларимиз тер тўкиб, сидқидилдан меҳнат қилишди. Ишлар ниҳоясига етиб қолганда, театрнинг очилишида Элбоши Н. Назарбаевнинг иштирок этиши ҳақидаги хабар келди. Ҳаммамиз қувондик, бу – биз учун катта шараф эди.

Театрнинг очилиш маросимида қатнашар эканман, давлатимиз раҳбарининг қўлини олиб, саломлашиш, унинг самимий тилакларини эшитиш бахтига мушарраф бўлдим. Таъмирлаш ишларини сифатли ва вақтида бажарганимиз учун ўша пайтдаги вилоят ҳокими Б. Жилқишиевдан ҳам алоҳида миннатдорлик эшитган эдик. Кейинги йилларда эса қурувчиларимиз билан Сайрам, Тўлебий, Тулкибош туманлари ҳамда Шимкент шаҳрида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуришда иштирок этиб, эл равнақига озми-кўпми ҳисса қўшиб келяпмиз.

2012 йили Президентимиз ташаббуси билан “Балапан” дастури ишлаб чиқилди. Ўз вақтида қабулланган бу ҳужжат ёш авлод таълим-тарбияси учун давлат раҳбарининг масъулиятини, оталарча ғамхўрлигини намоён этди. Чунки, собиқ шўролар давридаги мактабгача тарбия муассасалари фаолиятини тўхтатиб қўйган, кўп вақтдан бери болалар боғчалари билан таъминлаш масаласи ҳал этилмай келаётганди. Мазкур муаммони бартараф қилиш учун Элбоши давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш кераклигини таъкидлади. Оила аъзоларимиз билан маслаҳатлашиб, ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этишга киришдик. Ҳозирги кунгача 6та болалар боғчаси қурилиб, фойдаланишга берилди. Уларнинг ҳаммаси замонавий усулда, 400-500 ўринга мўлжалланган, барча шароитларга эга. Чунончи, биргина Сайрам даҳасидаги “Гул Астана” боғчасида 1000 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда.

Жорий йилда илк бор хусусий мактаб очишга бел боғладик. Янги ўқув йили арафасида фойдаланишга берилган “Арофат” хусусий бошланғич мактабида шу кунда 250 ўқувчи таълим олмоқда. Келгусида бу жойда ҳам минг ўқувчига мўлжалланган бино қад кўтаради. Ҳозир Шимкент шаҳрининг “Мирас” кичик мавзесида еттинчи болалар боғчаси қуриляпти. 

Ободончилик ва фаровонлик мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик, этнослараро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталик туфайлидир. Албатта, бу неъматларнинг қадрига етишимиз, Элбошимизнинг доно сиёсатини қўллаб-қувватлашимиз даркор. Президентимиз, Миллат Етакчиси Нурсултан Назарбаев томонидан жаҳоннинг энг ривожланган 30 давлати қаторига кириш вазифаси белгиланди. Бу маррага осонликча эришиб бўлмайди. У тинимсиз ва машаққатли меҳнат эвазига келади. Шундай экан, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир!

Низомхон СУЛАЙМОНОВ, Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи, 2018-09-28, 19:55 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.