26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши: МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш лозим

Нурсултан Назарбаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгашида иштирок этди.

Унда Давлат раҳбари МДҲ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун амалга оширилган ишларнинг натижаларига тўхталди.

Нурсултан Назарбаев ташкилотни ислоҳ қилиш ҳамда Ҳамдўстликнинг концепциявий ҳужжатларини янгилаш йўлида амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти давлатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга таъсир кўрсатадиган истиқболли йўналишларга эътибор қаратди.

Чунончи, Давлат раҳбари МДҲнинг иқтисодий асосини кучайтириш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги савдо тўсиқларини бартараф этишга йўналтирилган чоралар қабуллаш лозимлигини қайд қилди.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ҳамда МДҲга аъзо барча давлатларнинг транспорт-транзит салоҳиятидан фойдаланиш масалаларига тўхталди. Қозоғистон Президенти фан-коинот, рақамлаштириш ҳамда туризм соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласига ҳам эътиборини қаратди.

Давлат раҳбари Қозоғистонда тузилган “Астана” халқаро молия марказининг ўзгачаликлари ҳақида гап юритиб, МДҲга аъзо давлатларнинг барчасини Молия маркази фаолиятида фаол иштирок этишга чақирди.

МДҲ давлатлари раҳбарларининг Душанбедаги навбатдаги мажлисида Россия Президенти Владимир Путин, Белорусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Молдова Президенти Игор Додон ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Пурли Оғамуродов иштирок этдилар.

2018-09-28, 19:58 766
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.