26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чегарада қийналмай десангиз...

Ўзбекистонга бормоқчимисиз? Ўзбекистонга нима олиб кириш ва у ёқдан нима олиб чиқиш мумкин? 

Бу саволлар икки давлат чегарасидан ўтаётган ҳар бир одамни қизиқтириши табиий.

Ўзбекистон қонунларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистондан фақат 10 АҚШ доллари қийматидаги истеъмол молларини мамлакат ҳудудига бож тўловисиз олиб киришга рухсат этилади.

Яъни, божхона ва солиқ имтиёзларига эга бўлган маҳсулотларни фақат чекланган миқдорда олиб кириш мумкин.

Қозоғистондан Ўзбекистонга бож тўловисиз товар олиб кириш тартиб-қоидалари борасида мутасадди ташкилотлардан олинган ҳужжатлар асосида тайёрланган рўйхатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

(Товарнинг номи ва акциз солиғи тўланмай олиб кириладиган товар меъёри (бир кишига))

Қовурилган ёки қовурилмаган кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва – 2 кг. 

Бақрабалиқ увилдириғи – 0,5 кг.

Увилдириқ ўрнини босувчи маҳсулотлар – 1 кг.

Қандолатчилик маҳсулотлари – 5 кг.

Плиткали ёки брикетли шоколад – 5 кг.

Буғдой, бошоқли дон ўсимликларидан тайёрланган маҳсулотлар, крахмал, ун, ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари – 10 кг.

Мева-чева – 5 кг.

Аралаш озиқ-овқат маҳсулотлари – 2 кг.

Пиво, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар – 2 литр.

Тамаки маҳсулотлари – 10 қутигача.

Парфюмерия – ҳар туридан 2тадан.

Кир ювиш ва тозалаш воситалари – 5 килограмм.

Сунъий ва тоза теридан ишланган маҳсулотлар, тоза теридан тайёрланган кийим-кечак, мўйнадан ишланган бош кийим, трикотаж буюмлари – ҳар бир туридан 1тадан, лекин 3тадан ортиқ эмас.

Гилам ва гилам маҳсулотлари – 15 кв. м.

Кўрпа-тўшак – 5 комплект.

Сопол буюмлар – 1 комплект, лекин 24тадан ортиқ эмас.

Биллур буюмлар – 1 комплект, лекин 12тадан ортиқ эмас

Қимматбаҳо заргарлик буюмлари – 5 дона, кўпи билан 30 граммгача

Ошхона буюмлари – қошиқ, санчқи, пичоқ ва бошқалар – 1 комплект, лекин 24тадан ортиқ эмас.

Видео ва аудио ускуналар – ҳар бир туридан 1 донадан, лекин 3тадан ортиқ эмас.

Соатлар, барча турлари – 2 дона.

Қандиллар, ёритиш асбоблари – 2 дона

Амалдаги тартибга кўра, хориждан ноутбук, компьютер ва телевизор каби электрон техникани фақат бир донадан бож тўловисиз олиб кириш мумкин.

Шунингдек, 2018 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 463-сонли қарор қабул қилиниб, Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга бир ойда бир марта олиб кира оладиган техника воситалари рўйхатини тасдиқлади. Улар қуйидагилар: 

Совутгич;

Музлатгич; 

Кондиционер; 

Кир ювиш машинаси; 

Чангютгич; 

Газ плитаси; 

Электр плита; 

Телевизор; 

Микротўлқинли печ;

 Духовкали печ; 

Электр гўшт қиймалагич; 

Дазмол; 

Фен; 

Ошхона буюмлари; 

Телефон аппарати, шу жумладан, 

қўл телефони; 

Компьютер техникаси; 

Принтер ва кўп функцияли офис қурилмаси; 

Планшет-компьютер; 

Ноутбук. 

Божхона маълумотига кўра, хориждан мобил телефон олиб кириш бироз мураккаброқ. Агар фуқаронинг ёнида ўзи ишлатаётган мобил телефонидан бошқа яна битта телефон бўлса, божхона текширувидан ўтаётганида электромагнит мослашув марказидан рухсатнома талаб қилинади. Шу рухсатнома бўлса, ўзиникидан ташқари яна битта уяли телефонни бож тўловисиз олиб киришга рухсат этилади.

Ўзбекистонга бож тўловисиз олиб кириладиган товарларнинг тўлиқ рўйхати Lex.uz сайтида эълон қилинган. Фуқароларнинг бу турдаги товарларни жами 1000 доллардан кўп бўлмаган қийматда олиб киришига рухсат этилади.

Божхона мутахассисига кўра, фуқаролар 1000 доллардан ортиқча қийматда олиб келинган товарлари учун божхона юк декларациясини тўлдириб, божхона тўловларини тўлаб, Ўзбекистонга олиб киришлари мумкин.

Амалдаги қонунчиликка асосан Ўзбекистонга товарларни олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:

Божхона қийматидан келиб чиқиб, 0,2% миқдорида божхона йиғими;

Импорт божи;

Акциз солиғи;

20% миқдорида қўшилган қиймат солиғи.

Жисмоний шахслар томонидан учинчи давлатда ишлаб чиқарилиб, қўшни давлатлардан олиб кириладиган товарлар учун 20% миқдорида божхона йиғими.

Мусиқа асбоблари ва уларнинг қисмларини мамлакатга олиб киришда ушбу товарлар божхона қийматининг 10% миқдорида импорт божи тўланади.

Ўзбекистонга олиб кириш тақиқланган нарсалар:

Ўзбекистонга қурол-яроғ, наркотик моддалар, порнографик материаллар олиб кириш тақиқланади.

«Қизил китоб»га киритилган ҳайвон ва ўсимликларни Ўзбекистон табиатни муҳофоза қилиш қўмитаси рухсатисиз, тиббий дори-дармон ва тиббий ускуналарни Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги рухсатисиз, радио-электрон воситаларини Ўзбекистон Алоқа вазирлигининг Электрон мослашув маркази рухсатисиз, ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларидан тайёрланган маҳсулотларни Санитария-эпидемиология хизматлари рухсатисиз олиб кириш тақиқланади.

Шунингдек, мамлакат қонунларида ҳукумат ва жамоатчиликка хавф туғдирувчи, терроризм, зўравонлик, урушни тарғиб қилувчи, миллий ва диний адоват руҳидаги материалларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҳам қатъий тақиқланади.

Божхона ходимлари томонидан хизмат вазифаси суистеъмол қилинган ҳолатларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича Давлат божхона қўмитаси бошқармаларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (0-371) 120-76-76, (0-371) 120-86-10.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-10-01, 12:42 1100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.