26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ҚАДИМ ТУРКИСТОН НАВҚИРОН ШАҲАРГА АЙЛАНАДИ

Элбошининг Туркистон шаҳрига расмий сафари 

Шанба кунги об ҳаво ёздагидек иссиқ ва ҳароратли бўлди. Вилоятимиз маркази – Туркистон аҳли ҚР Президенти, Элбошимиз Н. Назарбаевнинг келиши олдидан шанбаликлар уюштириб, шаҳарни тоза ва озода қилиб қўйди. Марказий кўчалардаги анвойи гуллар баравж ўсиб, атрофга кўрк бағишлаб, ўзгача тароват касб этди. 

Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси айланасидаги кўҳна қўрғон олдидаги кенг майдонда этноовул бунёд этилиб, ўндан зиёд ҳашаматли оқ ўтовлар тикилган. Майдонга келувчи меҳмонлар учун ярим мингдан зиёд стуллар қўйилиб, бир неча минг ўқувчи, талабалар, зиёли, тадбиркор, депутат, раҳбарлар таклиф этилган. Ниҳоят, орзиқиб кутилган дамлар етиб келди. Этноовулга ҚР Президенти Н. Назарбаев вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ҳамроҳлигида кириб келди. Барча ўрнидан туриб, Элбошини самимий олқишлади. Н. Назарбаев минбарга кўтарилиб мулоҳазаларини ўтроқлашди.

– Ҳурматли ҳамюртлар, қадрли туркистонликлар, меҳмонлар. Ота-боболаримизнинг орзусини амалга ошириб, мустақил Қозоғистон давлатини бунёд этдик. Шимкент шаҳри аҳолиси бир миллиондан ошиши муносабати билан унга Алмати, Астана каби мегаполис, 19 июнь кунги Фармонимга мувофиқ, кўҳна Туркистон шаҳрига вилоят маркази мақоми берилди. Туркистон нафақат Қозоғистон, балки Марказий Осиёда ҳам машҳур. Ёдингизда бўлса, шаҳарнинг 1500 йиллик юбилейини ЮНЕСКО халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказдик. Сўнгги археологик маълумотларга кўра, шаҳарнинг ёши 2000 йилдан ҳам зиёд экан. Ўтрордаги Ал-Форобийдек олим, файласуфлар чиққан бу саховатли заминдан. Туркистон асрлар давомида Қозоқ хонлигининг маркази бўлди. Бу ерда халқимизнинг тақдирига оид муҳим масалалар ечимини топди. Мартўбеда эл келажаги муҳокама бўлса, Ўрдабошида элимизга тажовуз қилган босқинчиларга қарши иттифоқ туздик. Туркистон заминида 164 нафар элимиз эъзозлаган азизларимиз мангу макон топган. Улар орасида Есимхан, Аблайхан каби машҳур хонларимиз, султонларимиз, бийларимиз, эл ҳурматлаган кишиларимиз бор. Туркистон тарихи – қозоқ халқининг тарихи. Туркистон нафақат Қозоғистон, балки туркийлар олами учун муштарак қадрли шаҳар. Биз мустақилликка эришган илк кунларда қардош Туркия давлати қўллаб, бизни муборакбод этди. Туркистонни Туркиянинг барча Президентлари зиёрат қилган. Бу ерда халқаро университет бунёд этдик. Туркистонда сўфийлик илмининг алломаси Аҳмад Яссавий дафн этилган. Аҳмад Яссавий мақбараси – Қозоғистоннинг энг ноёб ёдгорликларидан бири. «Мадинада Муҳаммад – Туркистонда Хожа Аҳмад» деган ибратли ибора бор. 2017 йилда Туркистон шаҳри жаҳон туркийлари маданий пойтахти мақоми остида яшади. Шаҳарда шу мавзуда 40 дан зиёд йирик халқаро анжуманлар юксак савияда ўтказилди. Мана шу жиҳатларнинг ҳаммаси менинг Туркистон шаҳрини Туркистон вилоятининг маркази этиб тараққий эттириш учун махсус Фармонга имзо чекишимга асос бўлди. Мен бугун Туркистон вилоятида эркин иқтисодий ҳудуд барпо этиш ҳақидаги қонунга қўл қўйдим. Бу ҳужжат Туркистоннинг тараққиётига яна бир карра қўллов бўлади. Мен ёшлар, уларнинг билимли, салоҳиятли бўлишлари учун барча шароитлар яратилишини таъкидлайман. Туркистон ажойиб шаҳарга айланишига ва бу ишга ҳамма ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман. Шаҳарнинг ободончилигини фақат унинг иморатлари белгиламайди. Обод шаҳарнинг одамлари ҳам шу мақомга мувофиқ бўлмоғи даркор. Вилоят марказининг аҳолиси маданиятли, билимли, тартибли, озодаликка, тозаликка жонкуяр бўлмоғи лозим. Барчаларингизга омад тилайман! 

Элбоши ўз нутқини якунлаб, минбардан тушганида вилоятимизнинг бообрў отахонлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан қўл олиб, саломлашди. Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси 

Ж. Азиретбергенов кўпчилик номидан Элбошига хайрли ишларида омад, мустаҳкам саломатлик тилади. Туркистонлик устоз М. Зиёева Элбошининг кўҳна ва табаррук сафари ҳурмати, Шаҳар кунини 29 октябрга белгилашини таклиф қилди. Кутилмаган таклифга Давлат раҳбари рози бўлди. Элбошининг нутқини диққат билан тинглаб, қалблари қувончга тўлган зиёлилар, талабалар гулдурос қарсаклар остида шиорлар айтдилар. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-10-01, 20:04
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.