26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши Туркистонни ривожлантириш ҳақидаги Фармонни имзолади

Туркистонга иш сафари давомида Давлат раҳ­бари Нурсултан Назарбаев вилоят фаоллари билан Туркистон шаҳрини ривожлантиришга доир кенгаш ўтказди. 

Йиғинда Элбоши Тур­­­­­­­­­­­кистон шаҳрини ри­­­вож­­­лантириш борасидаги фикр­ларини билдирди.– Бугун элимиз тарихидаги муҳим бир даврда учрашиб турибмиз. Янги Туркистон вилояти ташкил топиб, Тур­кистон шаҳри вилоят маркази мақо­­­­­­ми­­­­­­­­­­­­­­­ни олди. Бугун Туркистоннинг ривож­­­­­­­­­ланиши, келажаги қандай бўлади, де­­­­­­­­­­­ган савол бўйича суҳ­батлашамиз. Би­­­­­­­­­­­­­­­­­рин­чидан, менинг топши­риғим бўйича мах­­­­­­­­сус Ҳукумат комиссияси тузилиб, иш олиб борди, – деди Элбоши ва ана шу комиссия раҳбарининг ҳисоботини тинг­­­­­лади. Элбошига Туркистон шаҳрини ри­­­­вожлантириш режасини баён қилган ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин Бош режага муносиб энг яхши лойиҳа аниқланганини маълум қилди.

– Туркистон шаҳрининг Бош режасини тайёрлаш учун халқаро танлов уюшти­рилди. 22та таклиф ичидан энг яхшиси танлаб олинди. Танланган лойиҳа топши­риғингизда кўрсатилган талабларга тў­лиқ мос келади. Унда Туркистоннинг та­рихий қадриятларини асраш, уни янада ри­вожлантириш, Хожа Аҳмад Яссавий мақ­бараси асосида маданий-маънавий мар­казни сақлаш ҳамда маъмурий-тад­­биркорлик марказини қуришга алоҳида эътибор берилди, – деди Асқар Мамин.

Мажлисда Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев вилоят тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳақи­да маъруза қилди. Унинг айтишича, 2018 йилнинг 8 ойи якунлари бўйича минтақада асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши сақланмоқда. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 250 млрд. тенгега етиб, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 103,6 фоизни ташкил этди. Моллар туёқ сони ортиб, 3500 тонна гўшт экспортга чиқарилди. Сабзавот, картошка ва бошқа экинлардан 2,7 млн. тонна маҳсулот йиғиштирилиб, рекорд кўрсаткичга эришилди. 500 минг тоннага яқин маҳсулот Россия, Белорусь, Латвия, Германия давлатларига экспорт қилинса, 1 млн. тоннаси элимизнинг ши­молий минтақаларига жўнатилди. Саноат маҳсулоти ҳажми 286,1 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилга нис­батан 21 млрд. тенгега ортди. Минтақа иқтисодиётига 142 млрд. тенге сармоя йўналтирилди. Ҳозир вилоятда қурилиш ишлари жадал суръатлар билан бормоқ­да. 8 ойда қурилиш ҳажми 66,2 млрд. тенгега ортиб, ўсим 105,8 фоиз бўлди. Барча молиялаштириш ман­­­бала­ридан уй-жой қурилишига 21,2 млрд. тенге сармоя жалб қилинди. 291,8 минг квадрат метр уй, яъни 1922 квартира фойдаланишга топширилди. 

Ушбу маълумотларни етказган Ж. Туймебаев вилоят марказини Туркистон шаҳрига кўчириш борасидаги ишлар ва шаҳарни ривожлантириш режаларига тўхталди.

– Сизнинг “Туркистон вилоятини қу­риш, маъмурий марказини Туркистон шаҳрига кўчириш” ҳақидаги Фармонингиз бўйича тегишли ишлар бажарилмоқда. Давлат органларини жойлаштириш учун Туркистон шаҳридан керакли 25та бино белгиланди. Уй-жой масаласини жадал ҳал этиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан Туркистон ҳамда Кентов шаҳарларида 1 956 хонали 33та уй (122 минг квадрат метр) қурилиши бош­ланиб кетди. Бугун Туркистон шаҳ­­­­­­ри­ни риовжлантириш, сайёҳлик сало­ҳия­­­­­­­­­­тини ошириш йўналишида мажмуавий тадбирлар ўтказилиб, мамлакат ҳам­да хорижий тадбиркорлар билан музо­каралар юритилиб, натижаси кўзга кўрин­моқда. 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида илк бор “Қадим Туркистон – янги имкониятлар” мавзуида халқаро сармоявий ҳамда туристик форум ўтди. Унда 17та хорижий мамлакат ҳамда Қозоғистондан 500дан зиёд киши иштирок этди. Натижада 1,7 млрд. АҚШ долларига тенг 17та ҳужжат имзоланди, – деди вилоят ҳокими.

Маърузаларни тинглаган Элбоши “Биз бугун Туркистонни янги вилоят маркази сифатида тиклаш масаласи бўйи­ча йи­­­ғилдик. Ҳозир давлат органлари Тур­кистонга кўчиб, иш бошлашди. Энди Туркистонни халқаро даражадаги ша­ҳарга айлантириш учун Ҳукумат ва ви­­­­­лоят ҳокимлиги таъкидланган маса­ла­­­ларга эътибор беришлари лозим. Би­­­­­­­­ринчидан, минтақанинг молиявий бар­­­­­қарорлигини ошириш даркор. Ви­лоятдан Шимкент шаҳри ажралиб чиқ­­­­қач, бюджет иккига бўлинди. Шу боис,  бюд­жетни тўлдириш учун янги даромад ман­баларини, бюджетни кўпайтириш йўл­­­­­­­­ларини топиш лозим. Иккинчидан, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ри­­­­­­­­­­­­­­­вожлантириш масаласи эътиборда бўлгани маъқул. Аҳолини оммавий тад­­­биркорлик билан шуғулланишга жалб қилиш керак. Туркистондаги қури­­­­лиш майдонлари ва иш ўринларида ўзи­­­мизнинг ёшлар ишлаши лозим”, деди. Сўнг қишлоқ хўжалигини янада ри­вожлантириб, маҳсулотларни қайта иш­­­­­­­­лаб, экспортга чиқариш вазифасини юк­­­­лади. Шунингдек, транспорт-логистика хиз­­­­матини ривожлантириб, сайёҳликка турт­­ки бериш кераклигига тўхталди. Тур­­­­кистонни электр қуввати, газ, сифатли транспорт йўллари, ижтимоий ин­­­­­шо­­­­­отлар ҳамда ичимли сув билан таъмин­­­­­­­лаш масалаларини ҳал этишни топширди, муқобил қувват манбаларини ри­­­­вож­­­лантириш вазифасини юклади.

Фаоллар мажлисида Қозоғистоннинг Фахрий журналисти Байдулла Қўнис­бек  Туркистонга алоҳида ихлоси ва ғам­хўрлиги учун элимиз номидан Элбо­­­­­­­­­­шига миннатдорлик билдирса, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон дав­лат университети талабаси Виктория Черкашина ёшларга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан бағоят мамнунлигини етказди.

Туркистонни ривожлантиришга бағиш­ланган фаоллар мажлисида Давлат раҳбари Туркистон шаҳрини туркий олам­нинг маданий-маънавий маркази сифа­тида ривожлантиришга доир Бош режа концепциясини тасдиқлаш ҳам­да “TURKISTAN” махсус иқтисодий минта­­­­­қасини қуриш ҳақидаги тарихий Фар­­­­­­­­монларга қўл қўйди.

М. УСМОНОВА, 2018-10-01, 20:15 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.