26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Пахтакорлар иш устида

ЎМИРЗАҚ ШЎКЕЕВ ЖЕТИСАЙ ТУМАНИДА ПАХТАЧИЛИК БИЛАН ТАНИШДИ

ҚР Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Ўмирзақ Шўкеев Жетисай туманига хизмат сафари билан келди. Вазир даставвал Ж. Ералиев қишлоқ округидаги «Нурали жўл» деҳқон хўжалигида комбайн билан пахта териш ишларининг бориши билан танишди. 

1996 йили ташкил этилган хўжалик ихтиёрида 497 гектар экин майдони мавжуд. Унинг 180 гектарига пахта, 253 гектарига полиз экинлари, 37 гектарига беда, 27 гектарига донбоп маккажўхори экилган. Айни дамда хўжаликда пахта терилмоқда. Ҳосил, асосан, комбайн билан терилади. Хўжалик тасарруфида 12та МТЗ трактори, 2та Жон Дир комбайни, 20та тиркама, 3та дори сочадиган техника, жами 47та қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд. Ушбу хўжаликда 56 киши доимий иш билан таъминланган. Уларнинг ўртача маоши 55 минг тенгени ташкил этади. 

Вазир хўжаликнинг ишларига ижобий баҳо бериб, кузги йиғим-терим ишларини самарали тугатишга тилак билдирди. 

Сўнг вазир Ш. Дилдабеков қишлоқ округидаги «Мустақилликнинг 20 йиллиги» номидаги каналнинг 1, 2- рақамли сув насос станциялари ўртасида муаммо бўлиб 9 чақиримли (габионли қисми)қисмига сув ўтказишнинг техник аҳволи билан танишди. Бугунги кунда таъкидланган каналнинг сув ўтказиш қобилияти паст. Яъни, у тўкис таъмирга муҳтож. 2011 йили фойдаланишга топширилган каналнинг қурилиш ишларига республика бюджетидан 13, 523 млрд. тенге ажратилган эди. Канал 86,7 минг гектар экин майдонини экин суви билан таъминлайди. Туман ҳокими Жамантай Бейсенбаев жорий йилги сув тақчиллигига йўл қўймасликда ушбу канал ёрдами катта бўлганини таъкидлади. 

Вазир иш сафари чоғида Асиқата кентидаги “Корпорация Ақ-Алтин” МЧБнинг пахта хомашёсини қайта ишлаш заводи иши билан ҳам танишди. Бу ерда у ҳудуддаги пахтани қайта ишлаш заводи раҳбарлари ҳамда трейдер компанияларининг иштирокида пахта хомашёсига доир долзарб масалаларни муҳокама қилди. Мазкур завод пахта толасини тайёрлайди. Корхона йилига 60 минг тонна пахта толасини қайта ишлайди. Айни мавсумда 265 одам меҳнат қилади. Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар МДҲ ва хориж давлатларига экспорт қилинади. 

Сўнг Ўмирзақ Естайули Қарақай қишлоқ округидаги “Кетебай” ишлаб чиқариш ширкатининг экин майдонларини оралади. 1996 йили ташкил этилган ширкат тасарруфида 800 гектар экин майдони бор. Унинг деярли барчасига пахта экилган. Пахтани парваришлаб, йиғиб-териб олиш учун ширкатда 60 га яқин техника фаолият юритади.

Жорий йилда кетебайликлар пахтанинг ҳар гектаридан камида 25 центнер ҳосил олишни кўзлашмоқда.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-10-01, 20:26 216
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.