26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Байдибек туманида зотдор қорамоллар боқилмоқда

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимининг матбуот хизмати ташаббуси билан Байдибек туманига матбуот сафари уюштирилди. 

Журналистлар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ўз улушини қўшиб келаётган қатор муассасаларда бўлишди.

Бўралдай овул округидаги “Абердин-Ангус” наслдор қорамол хўжалиги 2015 йили ташкил топган. Австралиядан 90 бош наслдор ғунажин ва уч бош новвос харид қилган тадбиркор бу молларнинг минтақамизга мослашиши осон бўлмаганини айтади. Бугунги кунда 82 бош сигирдан 68 бош бузоқ олиниб, туёқ сони кўпайтирилмоқда.

– Баъзида молларни тезроқ семиртириш учун дори-дармондан фойдаланаётганлар ҳақида эшитиб қоламан. Бизнинг абердин-ангусларга бунинг ҳожати йўқ. Улар табиий равишда вазн қўшиш имконига эга. Маҳаллий буқалар кунига 400-500 грамм вазн қўшса, булар кунига 1,5-2,5 кг. оралиғида семиради. Чунки, уларнинг ирсияти яхши, – деди Мақсат Кенесули.

Абердин-ангус сигирларининг яна бир ўзгачалиги – бузоқлари онасидан кичкина бўлиб туғилгани билан, жуда тез ўсади. Улар  иссиққа чидамли ва турли об-ҳавога тўзимли экан. Зотдор мол бошини кўпайтириб, элимиздаги мол наслини яхшилашни бош мақсад қилиб қўйган фермер 4 кишини иш билан таъминлаб, уларга ўртача 80 минг тенгедан маош бериб келмоқда. Келгусида у подасини 2-3 минг бошга етказишни режалаштирган.

Хўжаликнинг ер майдони – 2500 гектар. Ҳар бири 1 тоннадан зиёд гўшт берадиган зотдор буқалар алоҳида парваришланмоқда. Ҳатто,  уларнинг озуқасига тухум, сабзи ва карам ҳам қўшиб берилади.

Умуман, Байдибек туманидаги 4та хўжаликда 366 бош зотдор қорамол, 3та қўйчилик хўжалигида 5999 бош қўй етиштирилмоқда. Келгусида яна 500 бош “Абердин-Ангус” зотли қорамол харид қилиш мўлжалланмоқда.

 

 

 

М. УСМОНОВА., 2017-05-30, 11:32 261
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.