26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳар ёши аниқ белгиланиши керак

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев минтақамизга иш сафарини Шимкентдаги “ПКОП” МЧБ Шимкент нефтни қайта ишлаш заводидан бошлади. 

Заводни замонавийлаштириш лойиҳаси 2011 йили Янги индустрлаштириш дастури доирасида бошланган эди. Лойиҳанинг қуввати йилига 6 млн. тонна нефтни қайта ишлаш. Сармоя миқдори – 580 млрд. тенге. 

Заводни янгилаш ҳамда қайта қуриш лойиҳаси икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда, компания Божхона иттифоқида қабул қилинган, К4 ҳамда К5 экологик классидаги (Евро-4 ва Евро-5га ўхшаш) бензин ҳамда дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш корхонасини қурди. 15 августда юқори сифатли маҳсулот чиқара бошлади. Йилига 2 млн. тонна хомашё ишлаб чиқариш қувватига эга RFCC ускунаси ўрнатилиб, 28 сентябрь куни ишга туширилди.

Қозоғистоннинг нефть бозоридаги бугунги аҳволи ҳақидаги маърузани тинглаган Қозоғистон Президенти экологик тоза ёнилғи турларидан фойдаланиш ҳамда унинг фуқаролар учун ҳаммабоплигини таъминлаш муҳимлигига тўхталди.

– Газ билан ишлайдиган автобусларни чиқаряпмиз. Уларни ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш лозим. Бу миллий иқтисодиётни рағбатлантириб, экологияга етказиладиган зарарни камайтиради. Шунингдек, транспортни газ билан юришга кўчириш унинг соҳибларига ҳам фойдали, – деди Давлат раҳбари.

Шимкентга оид мажмуавий лойиҳа

Элбоши Шимкент қурилиши бўйича 2023 йилгача мажмуавий лойиҳа ишлаб чиқишни топширди.

“Шимкент шаҳри Астана ва Алмати каби ўз ривожланиш моделини ўзгартириб, янги вазифаларни амалга ошириши лозим. Шунга мувофиқ, бўлажак Шимкентнинг стратегиясини тайёрлаш керак”. Элбоши Нурсултан Назарбаев Шимкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти масалаларига бағишланган кенгашда шундай деди. Шаҳарни оралаб, амалга оширилаётган ишлар билан танишган Элбоши учинчи мегаполисни ривожлантиришга оид аниқ йўналишларни кўрсатиб берди.

Биринчидан, шаҳар Марказий Осиёда қудратли иқтисодий марказ, меҳмонлар учун қулай ҳамда жозибадор мегаполисга айланиши лозим. 

– Таққослаб айтсак, қўшни Тошкент шаҳрида аҳоли сони икки ярим баравар кўп бўлишига қарамай, у ерда бир одамга чаққандаги маҳсулот кўлами паст. Тошкентда 3500 доллар бўлса, Шимкентда – 5100 АҚШ доллари. Икки баравар кўп. Шунинг учун шаҳарни йирик саноат, инновациявий, савдо-логистика маркази сифатида ривожлантириш стратегиясини ҳозирлашимиз керак. Бу борада муҳандислик-транспорт инфратузилмасини ривожлантирган маъқул. Мен Ҳукуматга ҳам, девонга ҳам Шимкент шаҳри қурилиши бўйича 2023 йилгача мажмуавий режа қабул қилишни топшираман, – деди Н. Назарбаев.

Иккинчидан, Шимкентда келажаги порлоқ иқтисодий соҳаларни ривожлантириш керак. Жумладан, озиқ-овқат, тўқимачилик, қурилиш маҳсулотлари, фармацевтика ҳамда бошқа кластерлар бор.

Учинчидан, ёш мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки, Шимкент аҳолисининг 42 фоизи – ёшлар. Яъни, маҳаллий ўқув юртларининг нуфузини орттириб, хорижий университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш муҳим.

Маҳаллий мактаблар заковат мактабларининг тажрибасини қўллаши шарт. Айниқса, инглиз тилидаги дастурларни кўпайтирган маъқул. Шимкентдаги университетлар халқаро даражага кўтарилиб, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё давлатлари абитуриентларининг шу ерда ўқишга қизиқишларини орттириши керак. Элбоши Шимкент замонавий инновациявий марказни қуришга киришиши лозимлигини таъкидлади.

Шимкент шаҳри ҳокими Ғабидулла Абдирахимовнинг Шаҳар кунини белгилаш ташаббусига Элбоши қаршилик билдирмади.

– Тарихчилар шаҳарнинг пойдевори қаланганига 2200 йил бўлганлигини исботлашмоқда. Ҳозир ЮНЕСКОга махсус ҳужжат тайёрланмоқда. Бироқ қанча аср ўтса-да, шаҳарнинг расмий куни белгиланмаган. Шаҳримизнинг нуфузини ўзингиз махсус Фармон билан 19 июнь деб тасдиқладингиз. Шунга мувофиқ, шаҳарликлар Шаҳар кунини шу санага белгилашни таклиф қилишмоқда, – деди Ғ. Абдирахимов.

Президент бу ташаббусга қаршилик билдирмади. Аммо, шаҳар кунини аниқ тарихий маълумотларга асосланган ҳолда ечишни таклиф этди.

– Шимкент Буюк Ипак йўлидаги шаҳар. Шимкент, Тараз бор. Умуман, менинг қаршилигим йўқ. Агар 2200 йил бўлса, шундай бошлайлик. Бироқ уни далиллаш керак, – деб таъкидлади Н. Назарбаев.

Иш сафари доирасида Давлат раҳбари мегаполиснинг уй-жой қурилиши ҳамда ижтимоий инфратузилмага оид режаси билан танишди. Элбошига шаҳардаги иншоотлар қурилиши ва уларни реконструкциялаш ҳақидаги ахборот тавсия этилди.

Давлат раҳбари Аҳолига хизмат кўрсатиш, иш билан таъминлаш марказлари, миграция хизмати ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш (ФХДЁ) бўлими жойлашган ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти билан танишди. Бу ерда «Шимкент» ИТК раиси Рашид Аюпов учинчи мегаполисни рақамлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

Марказ шаҳар аҳолиси билан бир қаторда хорижий сармоядорларга ҳам рақамли давлат хизматини кўрсатишга мўлжалланган. Давлат раҳбарига иқтисодиётнинг турли шўъбалари, шу жумладан агросаноат мажмуаси, транспорт ҳамда хавфсизлик соҳаларини рақамлаштириш лойиҳалари ҳақида батафсил айтилди.

– Шимкент йирик мегаполисга айланади. Бу ерда янги лойиҳалар амалга ошмоқда. Меҳнаткаш шимкентликлар шаҳарни ривожлантиришнинг кафолати. Ишнинг энг муҳим йўналиши – кичик ва ўрта бизнес. Уни ривожлантириш учун тегишли кўмак кўрсатиш лозим, – деган Элбоши аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда осонлаштириш учун рақамлаштириш дастурини йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этди.

М. УСМОНОВА, 2018-10-01, 20:29 871
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.