26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Оңтүстік-цирк” “Шимкент-цирк”ка айланди

“Шимкент цирк” янги мавсумда янги ном билан фаолиятини бошлади. Яқиндагина томошабинлар билан қайта дийдорлашган санъаткорлар қизиқарли чиқишлари ва шоу дастурларини тақдим қилдилар. 

Цирк артистлари янги саҳна кўринишларини намойиш этса, болалар ақлли арслонлар ва ўргатилган кучуклар, турли ов қушларининг ҳаракатларини кўриб, завқландилар. Масхарабозлар Ержан Танатов ҳамда Абуғали Абдиразақовлар саҳнада кўриниши билан томошабинлар юзига табассум ёйилади. Қизиқарли кеча акробатлар ва гимнастларнинг чиқишларига уланиб кетади. 

Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар “Оңтүстік цирк” бўлиб келган ташкилотга яқинда “Шимкент цирк” номи берилди. 

Ушбу бино 2011 йил 17 декабрда очилган бўлиб, бу ерда 200га яқин цирк ходими фаолият юритади. 

Ташкилотнинг шу кунга қадар эришган муваффақиятлари ҳам оз эмас. Халқаро “Шабыт”, “Осиё маънавияти” каби танловларда юқори натижаларни қўлга киритди. Ҳозирги кунда цирк артистларининг асосий қисми хорижий давлатларда тажриба орттиришмоқда.

Д. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-10-11, 11:53
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.