26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда устозлар бениҳоя қадрланади

Туркистонда Устозлар куни муносиб нишонланди. Вилоятдаги туман, шаҳар ҳокимликларига жонли равишда уланган йиғинда 500дан зиёд устоз иштирок этиш имконига эга бўлди.

Минтақадаги 55 мингдан зиёд ўқитувчи-мураббийни касбий байрами билан табриклаб, тантанали тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев устозларнинг келажак авлодни ўқитиш ва тарбиялашдаги роли катта аҳамиятга эга эканлигига тўхталди.

– Бугунги касбий байрамингиз ўзгача вақтда, Элбошининг Қозоғистон халқига йўллаган янги Мактуби билан бирга янги Туркистон вилояти ташкил қилинган даврда нишонланмоқда. Нурсултан Назарбаев “Қозоғистонликлар фаровонлигининг ўсиши: даромад ва турмуш сифатини ошириш” мавзуидаги Мактубида аҳолини бошпана билан таъминлаш, соғликни сақлаш, таълим ва фанни ривожлантириш, уни молиялаштиришни ички ялпи маҳсулотнинг 10 фоизигача етказиш, полиция ва суд тизимини, давлат бошқарувини такомиллаштириш, мазкур соҳалардаги ходимларнинг касбий малакаси ва ижтимоий муҳофазасини ошириш сингари қатор аҳамиятга эга масалаларни кўтариб, келажакда амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, Элбоши Мактубда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, педагогларни ишга қабуллашда қонунбузарликларга йўл қўйилаётганини айтди, – деди Ж. Туймебаев.

Байрам тантанасида вилоятимиздан 5 нафар фахрий устоз ва 20 нафар ўқитувчи вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди. Қазиғурт туманидаги Ж. Қаппаров номидаги 5-сонли вилоят ихтисослаштирилган физика-математика мактаб-интернати жамоасига “Ўрта маълумот берадиган энг яхши жамоа” гранти (20 миллион тенге) топширилди.

Тадбирда қатор фахрий устозлар минбарга кўтарилиб, ўқитувчиларни касбий байрамлари билан қутладилар.

Умуман олганда, сўнгги йилларда вилоят ўқувчиларининг илмга иштиёқи ортиб бормоқда. Жорий йилнинг ўзида иқтидорли ўқувчиларимиз халқаро ва республика даражасидаги 100дан зиёд билим беллашувларида совриндор бўлишди.

Республика олимпиадалари ва илмий лойиҳалар натижаларига кўра йил сайин таълим муассасалари юзлиги аниқланиб, тақдирланади. Жорий йил улар сафига вилоятимиздан тўртта таълим муассасаси кирди. Улар орасида Туркистон шаҳридаги Н. Некрасов номли 9-мактаб-гимназия ва Кентов шаҳридаги “Яссавий” ва “Иқон” умумий ўрта мактаблари ҳам бор.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-10-11, 12:22 712
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.