26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дин, глобаллашув, таҳлил ва талқин

Астанада ҚР Президенти Нурсултан Назарбаев раислигида Жаҳон ҳамда анъанавий динлар етакчиларининг VI съезди иш бошлади 

Анжуман бугунги кунда динлар­­аро ҳамкорлик масалалари борасида музокара ўтказиш учун йирик минбар ҳисобланади. Cъездга дунёнинг 46 мамлакатидан 82дан зиёд делегация вакиллари келишди.

Жаҳон таниқли давлат ва жамоат арбобларининг дин муаммолари ва таҳдидларига ечим топишига умид билдирган анжуман «Дин етакчилари хавфсиз дунё учун» шиори остида ўтказилмоқда.

Анжуманда Сербия Президенти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти раиси, ЕХҲТ раҳбарлари иштирок этишмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон, Сингапур, Вьетнам каби давлат вакиллари илк марта қатнашмоқдалар.

Съезднинг очилиш маросимида турли этнос вакилларидан ташкил топган хор ижросида “Оқ кабутар” қўшиғи янгради. Олтинчи съезд доирасида “Жаҳон. XXI аср” манифести” глобал хавфсизлик концепцияси бўйича”, “Ўзгарувчан геосиёсий аҳволдаги динлар: одамзодни бирлаштиришга мўлжалланган янги имкониятлар”, “Дин ва глобаллашув: даъватлар ва жавоблар”, “Дин раҳбарлари, сиёсий арбоблар экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўлида” мавзуларида тўртта йўналиш бўйича секциявий мажлислар ўтади. Айтганча, ушбу мажлисгача ҚР Парламенти Сенатининг Раиси Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Дин етакчилари кенгашининг йиғилиши ўтганди.

“ҚозАхборот”, 2018-10-11, 12:37 949
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.