26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Диний экстремистик оқимлар – залолат ботқоғидир

Улар исканжасига аёллар ҳам тушмоқда.

Ҳозирги кунда биз дунёвий диний муҳитда юз бераётган улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Дунёда жадал авж олиб бораётган маънавий зиддиятлар турли даражадаги низо ва тўқнашувларга олиб келмоқда. Бундай ҳолатда аёлларимизни ҳам авж олиб бораётган қуролли тўқнашувлардан сақлаб қолиш мумкин бўлмаяпти. Уларнинг дунёнинг турли чеккаларида уюштирилаётган террористик ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида танилаётгани ҳар қандай кишини ҳам хавотирга солмаслиги мумкин эмас. 

Шахсан ўзим бир неча йилдан буён диний экстремистик оқимлар етовига илинган аёлларга тушунтириш ишларини олиб бораман. Тақдир синовига учраган қанча-қанча аёлларнинг ҳаётидан хабардорман. 

Иш доирасида бир аёл билан учрашиб, суҳбат олиб бордик. Бир авлоднинг келини сифатида бошига чиройли қилиб рўмол ўраб олган, ёқимтой аёл экан. Айтишича, беш вақт намоз ўқийди. Савдо билан шуғулланар экан. Эрининг ақидапараст оқимларга қўшилиб қолганини айтиб берди. Атрофида аралашадиганлари ҳам, дўстлари ҳам мазкур оқимда юрганлардан экан. Аёл олдимизга эрини бу йўлдан қайтариш ниятида келган экан. Оиласидан ҳаловат, барака қочганини айтиб, кўз ёшларини тиёлмади. Эри қора либос кийиб, юзини ёпиб юришга мажбурлар экан. Ҳатто, кийинмагани учун уришиб, калтаклабди. Уйида телевизор кўрсатмайди, ота-онаси, қариндошлари билан борди-келди қилдирмайди. Мана шундай ҳолатлар оилада одатий ҳолга айланади, ачинарлиси, хотинини ҳар куни калтаклайвериши туфайли у ҳомиласидан айрилади. Аёл: “Менинг бор умидим, оилам бузилмай (ажрашмай) бирга яшаш ҳамда эримнинг аввалги ҳолатига қайтариш”, деб ёрдам сўради.

Мана шундай иллатли оқимлар туфайли азият чекаётган хотин-қизлар билан ишлаш менинг тақдиримга ёзилибди.

Ушбу масалада ақидапараст диний оқимни ёқловчиларнинг – телевизор, айниқса, мусиқий дастурлар ва хабарларни кўришни, аёлларнинг либос танлаш эркинлигини чеклаши, балоғатга тўлмаган қизларни бошқа халқларга тегишли либос кийишга мажбурлаш, фақатгина диний талаблар бўйича никоҳдан ўтиш ҳамда никоҳни бузиш (элимизда қонун доирасида никоҳга турмагунча диний “никоҳдан ўтиш”га рухсат этилмайди); никоҳни (эр-хотинлик) кесиш ёки тўхтатиш вақтида диний удумлар ва тадбирлар бўйича Қозоғистон Республикасининг никоҳ-оила ҳақидаги қонунларини бузганлик учун жисмоний шахсларга – ОҲКнинг 50 баравари миқдорида, ҳуқуқий шахсларга 200 баравари миқдорида жарима солинади.

Элимизда амалдаги давлат қонунчилигида турмуш тарзининг ҳам назорат қилиниши ва ўша аёлларнинг бири билса, бири билмаслиги мумкин. Ушбу модда экстремистик оқимнинг жамиятга акс таъсир этишига барҳам беради. Шу боис, аёллар орасида тушунтириш, ахборот-тарғибот ишларини жонлантириш муҳимдир. Бугунги кунда қўпорувчи мафкура таъсирига тушиб, онги заҳарланган аёлларни жаҳолатдан қутқариш, уларни ахборотлаштириш, ижтимоийлаштириш, ҳуқуқий ҳамда диний саводхонлигини ошириш, натижада анъанавий динга қайтариш долзарб масала бўлиб турибди.

Хулоса қилиб айтганда, қиз, аёл, она – муқаддас тушунчалар, чунки улар – дунёга авлод олиб келадиган булоқнинг боши. Миллатнинг бор кўринишини – тили, дини, урф-одати ва анъаналарини авлоддан-авлодга етказиб, руҳиятига сингдирадиган аёл-она. Анет бобомиз айтганидек, аёл зотига қўл кўтариш, қўл теккизиш мумкин эмас. Шунинг учун эртанги она, бугунги қизларимизни қадриятларимизга таяниб, замон талабига мос тарбиялаш – нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг вазифаси.

Индира ТАНКИШЕВА, ЖҚВ дин ишлари бошқармасининг “Ахборот-тушунтириш ишларини мувофиқлаштириш” ДКК бош мутахассиси, 2018-10-15, 10:37 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.