26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. ТУЙМЕБАЕВ: “Сўзоқ – истеъдодлар макони”

Сўзоқ туманининг 90 йиллиги муносабати билан Чўлоққўрғон қишло­ғи­даги “Мыңжылқы” маданият саройида “Сўзоқ – шеър, Сўзоқ – сўз, Сўзоқ – санъат” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтди. Тантанали тадбирда ви­­­лоят ҳокими Жансейит Туймебаев Сўзоқнинг қозоқ тарихидаги ролига тўхталиб, туман аҳлини юбилей билан қутлади.

– Элбошимиз Нурсултан Назарбаев “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақо­­­ласида Туғилган ернинг ҳар бир сойи ва қири, тоғи ва ўзани тарихдан ҳикоя қилади. Ҳар бир ер номининг келиб чиқиши ҳақида талай ривоят ва ҳикоятлар бор. Ҳар бир ўлканинг халқига совуқда пана, иссиқда соя бўлган, исмлари эл эсида қолган буюк фарзандлари бор. Буларнинг ҳаммасини ёш авлод билиб улғайиши зарур”, деганди. Туркистон вилоятида муқаддас ва кўҳна жойлар бисёр. Шулардан бири – авлиёлар юрти, қадим, куйлар макони бўлган Сўзоқдир. Бу замин миллий адабиётимизнинг дарғалари – Такен билан Сауренбекни, Асқар ва Тўлеген, Батималарни дунёга келтирди. Терискейнинг қадрли фарзанди Асқар Сулейменовнинг таъбири билан айтганда, “Сўзоқ – дарё, Сўзоқ – қария, Сўзоқ – характер”. Ай­ни пайтда Сўзоқ саноати ривожланган, қишлоқ хў­­жалиги гуркираган туманлардан бирига айланди. Бу­гунги тантана туманни янги муваффақиятлар сари етаклайдиган тадбир бўлсин, – деди Ж. Туймебаев.

Илмий анжуманда 1985-1991 йилларда Сў­зоқ ту­ман партия қўмитасининг биринчи коти­би вази­фа­сини бажарган Д. Шеримқулов, мустақил­лик­нинг дастлабки йилларида туманни бошқарган А. Ўмбаев, 1994-1999 йиллари туман ҳокими бўлган Қ. Айтахановлар табрик сўзларини айтиб, тарихий воқеаларни ёдга олдилар.

Сўзоқ туманининг 90 йиллик тўйига бағишланган анжуманда туман ривожига ҳисса қўшган бир гу­­руҳ ҳамюртларимиз вилоят ҳокимининг та­­шаккур­­­­­­­­­­­­­­но­малари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдир­ландилар.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-10-15, 11:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.