26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Божхона бекатлари белгиланган тартибда ишламоқда

Туркистон вилояти ҳамда Ўзбекистон Республикаси чегара ҳудудининг узунлиги 958,76 чақиримни ташкил этади. Бизнинг минтақа эса қўшни давлатнинг Тошкент, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари билан чегарадош. Туркистон вилояти давлат даромадлари департаменти маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси билан чегарада 6та божхона бекати бор. Шундан автотранспорт воситаларини ўтказадигани “Қазиғурт”, “Жібек Жолы”, “Қапланбек”, “Б. Қўнисбаев”, “Атамекен” бўлса, темир йўл вагонлари  2та текшириш пунктидан ўтади.

Бугунги кунда “Б. Қўнисбаев” божхона бекати туну кун ишламоқда. Бекатнинг юк автомашиналарини ўтказиш қуввати – кунига 100 дона. 

2018 йил 11 октябрь куни тунги соат 01.00да “Б. Қўнисбаев” божхона бекатига кираверишда Қозоғистон чегараси томонида тахминан 200дан зиёд транспорт воситаси навбатда туриб қолган. Бир суткада божхона бекати орқали Ўзбекистон Республикасига 152та юк, 17та енгил транспорт воситаси ўтказилди. Божхона бекатидан ўтадиган ҳар бир автомашинани текширишга 7-9 дақиқа кетади.

Туркистон вилояти бўйича Давлат даромадлари департаменти ҳамда божхона бекатига Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилари томонидан таъмагирлик бўйича шикоятлар келиб тушмаган.

Ҳозирда божхона бекатида навбатчилик икки кунлик кучайтирилган тартибга алмаштирилди. Мазкур масала департамент назоратига олинди. Шунингдек, юк ташувчиларга тушунтириш ишлари олиб борадиган махсус ишчи гуруҳи тузилди.

М. УСМОНОВА, 2018-10-15, 11:47 823
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.