26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Энергетиклар форуми ўтди

Шимкент шаҳрида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан давлат энергетика соҳасида кўтарилаётган масалаларга бағишланган Қозоғистон Республикаси энергетика фахрийларининг анжумани ўтди. 

Ҳайъат мажлисида МДҲ давлатларининг энергетиклари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда ҚР Энергетика вазирининг ўринбосари Бақитжан Жақсалиев элимиздаги энергия манбаларининг ҳозирги аҳволи ҳамда уларни ривожлантириш йўллари ҳақида маъруза қилди.

Унинг айтишича, ҳозирги кунда мамлакатимизда экологик  хавфсиз электр энергиясини ишлаб чиқарувчи янги 50та манба мавжуд. Уларнинг умумий қуввати 295,7 МВт, шундан кичик сув электр станциялари қуввати 139,8 МВт, шамол электр станцияларининг қуввати 98,2 МВт, қуёш электр станциялари қуввати 57,3 МВтни ташкил этади.

Нотиққа саволлар билан мурожаат қилган фахрий энергетиклар минтақада энергия тарифининг юқори эканини айтиб, ташиб келтириладиган энергия қийматини пасайтириш масаласини кўтардилар.

Ўз навбатида вазир ўринбосари вилоятнинг энергетик инфратузилмасини ривожлантириш, энергозахиралар билан таъминлаш, электр энергияси баҳосини пасайтириш қонун доирасида ҳал этилишини маълум қилди.

– Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳуқуқий шахсларга мўлжалланган электр энергияси тарифлари элимизнинг бошқа минтақалари билан таққослаганда энг юқори даражада эканлиги рост. Шунингдек, шимолий вилоятлардан ташиб келтириладиган электр энергиясини арзонлаштириш ҳамда янги тарифни жорий этиш махсус таҳлил орқали, қонун доирасида амалга оширилиши лозим. Шунинг учун узоқ муддатли дастур тайёрлашда сизларнинг ёрдамингизга таянамиз, – деди Бақитжан Жақсалиев.

Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича электр қувватига эҳтиёж ўрта ҳисобда соатига 400 МВтни ташкил этади. Унинг 30 фоизи ички манбалар ҳисобидан олинса, 70 фоиздан ортиғи элимизнинг шимолий минтақаларидан келтирилади.

Форумда энергетика соҳасида етакчи бўла оладиган ягона маҳкама тузиш ҳақида сўз юритилди. Сабаби, бу хизматлар алоҳида-алоҳида, шунинг учун мазкур соҳани текшириш билан турли органлар шуғулланади. Бу ишлар бир марказдан бошқарилиши даркор, дейди катта авлод вакиллари.

– Элимизни электр энергияси билан таъминлашни яхшилашда ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Бу борада мазкур соҳани янада ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини белгилаб олишимиз лозим. Бу, биринчидан, аҳолини арзон электр энергияси билан таъминлаш имконини берса, иккинчидан, давлат иқтисодиёти ривожига муносиб улуш қўшади, – деди Қозоғистон электр энергетика ҳамжамияти раиси Шаймерден Ўразалинов.

Ҳайъат мажлиси сўнггида бир гуруҳ фуқаролар Қозоғистон электр энергетикаси ҳамжамияти ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи, Ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Айтиш жоизки, Қозоғистон энергетикаси соҳаси фахрийлари кенгаши 2009 йилда ташкил топган. Мазкур ташкилотга аъзо катта авлод вакиллари йиллар давомида элимизнинг ҳар бир минтақасида учрашиб, пойдеворини ўзлари қалаган соҳанинг бугуни ва эртасини муҳокама қилиб келадилар.

 

 

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2017-05-30, 11:34
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.