26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қадим қалъа жозибаси

Франциялик олимлар Туркистоннинг туристик салоҳиятини юқори баҳолашди

Марказий Осиё мамлакатларини таҳлил қилиш мақсадида таниқли франциялик олимлар Туркистон шаҳрига келишди. Улар даставвал XIV аср сўнггида қурилган Х. А. Яссавий мақбараси ҳамда ундаги ёдгорликлар билан танишишди. Сўнг, ўрта асрда ўзининг тарихи ва барпо этилиши билан машҳур бўлган Саврон қалъасига йўл олишди. 

Учрашув чоғида Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев жаҳон олимларини қизиқтираётган эски Саврон  келажакда барча туристлар келиб томоша қиладиган гўшага айланишини айтди. Шунингдек, Туркистон вилоятига келадиган меҳмонларга махсус туристик йўналишлар ишлаб чиқилиб, сервис хизматлари жонланишини таъкидлади.

Таниқли этнограф, тарихчи Франсуаз Ленобль бошлаган француз олимлари Туркистонда қад кўтарадиган янги бинолар ҳамда Х. А. Яссавий мақбараси атрофида барпо этиладиган шарқ услубидаги иморатларнинг эскиз лойиҳалари билан танишдилар. 

Сафар сўнггида хорижлик меҳмонлар тарихий, муқаддас қадамжолар Туркистоннинг жаҳон даражасидаги туристлар марказига айланишига ишонч билдиришди.

Шунингдек, сайёҳларни жалб этиш мақсадида тарғибот кучайтирилиб, тарихий иншоотлар ҳақидаги ахборот тизимлари кучайтирилса, минтақага келадиган меҳмонлар сони янада ортишини таъкидлади.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-10-15, 11:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.