26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Зиё маскани – 100 ёшда

Байрамона безатилган мактаб дарвозаси олдида карнай-сурнай садолари остида қишлоқ ҳокими Талъат Матмусаев, мактаб директори Артур Асоев, устозлар жамоаси меҳмонларни қарши олмоқда. 

Фахрий устозлар Собиржон Юсупов, Расул Рашидов, зиёлилар Эрмат Муҳиддинов, Мамасоли Зиёев, Каримжон Ғайбишев, Дилдора Ҳабибоваларнинг қалбидаги ҳаяжон, қувончни сўз билан ифодалаш қийин. Нуроний отахон ва онахонлар юзида қувонч, дийдор ҳаяжони. Шаҳар ҳокими Абдибақит Мақулбаев ўринбосари Самат Расул ҳамда шаҳар таълим бўлими раҳбари Адилбек Ауелбековлар ҳамроҳлигида Қарноқнинг 2000 йиллиги шарафига бунёд этилган, байрамона безатилган майдонга ташриф буюрдилар. Театрлаштирилган кўринишларда 1918 йили В. И. Лениннинг «Ўқи, ўқи ва яна ўқи» шиорига биноан оммавий саводсизликни тугатишга қаратилган ҳаракат тўлқинида Қарноқда дастлаб хусусий уйда, масжид биносида жойлашган синфхоналар, бир қаватли мактаб биноси қурилиши, зиёли ташкилотчи Эргаш Мусиннинг биринчи раҳбар бўлганлиги, устоз Парпи Азизовнинг Ленин ордени билан тақдирлангани, мактаб томидан чакка ўтганида директор М.Мирзаев раҳбарлигида қарноқликлар ҳашар уюштириб, таъмирланган каби воқеаларнинг барчаси ўз ифодасини топди. Минбарга кўтарилган шаҳар ҳокими 

А. Мақулбаев ўз табригини Элбошимизнинг 5 октябрь кунги Мактубида қайд этилган ўқитувчилар мақоми хусусидаги қонун лойиҳаси тайёрланаётгани, устозлар маоши кўпайиши ҳақида бошлаб, 

М. Қошғарий номли мактаб жамоаси шаҳар миқёсида пешқадам эканини, шунингдек, мактабнинг кўпқаватли биносини 2019 йили тўлиқ капитал таъмирлашдан ўтказиш шаҳар бюджети режасига киритилишини баён этганида майдонда гулдурос қарсаклар янгради. 

Вилоят таълим бошқармаси бош мутахассиси Айгул Қасимбекова шаҳар ҳокими мукофотларидан сўнг ҚР таълим вазирлиги ва вилоят таълим бошқармаси номидан бир гуруҳ устозларга Фахрий ёрлиқ ва «Алғис хат» лар тақдим этди. 

Мактаб жамоасини ҚР «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасидан Баҳодир Нуралиев, Дилдора Ҳабибовалар, шунингдек, «Жанубий Қозоғистон» газетаси директор-бош муҳаррири Алишер Сотволдиевлар табриклаб, совға-саломларини топширдилар. Тантана сўнгида кенг саҳна олдига дастлаб шаҳар, вилоят, Республика олимпиадаларида ғолиб чиққан ўқувчилар, уларга таълим-тарбия берган М. Қошғарий номли мактаб-лицей устозлари жамоаси директор Артур Асаев раҳбарлигида чиқдилар. Ватанпарварлик руҳидаги қўшиққа ҳамоҳанг ўқувчилар ва устозлар меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Шаҳар ҳокимидан бошлаб барча меҳмонлар юз ёшдаги мактаб устозлари ва ўқувчилари жамоасини гулдурос қарсаклар билан олқишладилар. Асрга тенг тантана муборак, М. Қошғарий номли мактаб устозлари! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-10-16, 13:09
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.