26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Ноқонуний мигрант – 2018” тезкор профилактика тадбири якунланди

Тадбирнинг мақсади – хорижлик фуқароларнинг миграция қонунини бузишнинг олдини олиш, вилоят ҳудудида ноқонуний юрганларни аниқлаб, ноқонуний миграция йўлларини тўсиш, шунингдек, хорижликларни ноқонуний ишга жалб этиш ҳолатларини аниқлашдан иборат эди.

Тезкор-профилактика тадбирининг 4 кунида полициячилар миграция қонунини бузган 1173 фуқарони аниқлади. Улардан 1003 нафари хорижликлар, 170 нафари ҚР фуқаролари. Мазкур ҳуқуқбузарларнинг 580 нафари огоҳлантирилди, 83 нафарига маъмурий жарималар солиниб, 375 хорижлик шахс маъмурий ҳибсга олинди.

Туркистон вилоят ИИДнинг қабуллаш-муассасасига шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқ 99 киши жойлаштирилди. 135 хорижликнинг давлатимиз ҳудудида яшаш муддати қисқартирилиб, 315 нафари суд қарори билан Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилди. Хорижий ишчи кучидан ноқонуний фойдаланган ҳамда миграцияга доир қонунни бузгани учун Қозоғистоннинг 170дан зиёд фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди.

Вилоят ИИД Давлат тили ва ахборот бошқармаси маълумоти, 2018-10-16, 13:16 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.