26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
МУҚАДДАС МАКОН

Ёзувчи Шерхан Муртаза “Қазиғурт – муқаддас бешик”, деб, бежиз айтмаган. Қадимда Ер юзини сув босганда Нуҳ Пайғамбарнинг кемаси шу тоққа келиб тўхтаб, янги ҳаёт бошлангани ҳақида ривоят ва афсоналар бор. Ҳатто Қангли давлатининг маркази ҳам, дунёга машҳур Шарқий Турк ҳоқонлиги даврон сурган юрт ҳам мана шу Қазиғурт экан.

Қазиғурт туманининг 90 йиллиги арафасида туман ҳокими Тўлеген Телғараев журналистларга мусоҳаба берар экан, дастлаб туманнинг қисқача тарихига тўхталди. 

Турли афсоналарга мавзу бўлган Қазиғурт тумани Иттифоқ даврида, яъни 1928 йилда илк бор Қаратас тумани бўлиб ташкил топиб, 1та коммуна, 53та артель, 41та деҳқон ва чорвачилик хўжалиги Уя овули ҳамда Шарапхана йириклаштирилган бирлашмаси таркибидаги 83та овулдан иборат бўлган. 1928 йил сўнгида Карл Маркс, Ленин, “Турбат”, Сталин номли 4та колхоз тузилади. 1936 йилгача колхозлар сони ортиб, 73тага етади. Кейинчалик туман маркази Турбат, Қаратас, Ленин, Қазиғурт бўлиб ўзгарган.

– Тўлеген Тўртайули, туманнинг 90 йиллигини қандай кутиб оляпсизлар?

– 90 йиллик юбилейни қарши олиш арафасида Элбоши Н. Назарбаевнинг анъанавий Мактуби эълон қилинди. Жорий йилги Мактуб бошқача шаклда ўтиши билан ажралиб туради. Энг муҳими, Мактубда қозоғистонликларнинг фаровонлигини оширишга асосий устуворлик берилган. Шу боис ҳам Қазиғурт тумани аҳолиси Мактубни қўллаб-қувватлаб, белгиланган вазифаларни амалда ҳал этишга тайёр. 

Туманнинг 90 йиллигини нишонлаш учун йил бошидан тадбирлар режаси тасдиқланди. Туман ҳудудидаги ҳар бир муассаса, ташкилот, корхона, жамоа ва тадбиркорга тегишли топшириқлар берилди. Айниқса, аҳоли манзилларининг озодалиги, кўркамлиги ва ободонлигига алоҳида эътибор қаратилди. Асосий жамоатчилик жойларига баннерлар ўрнатилди.

– “90 йилликка – 90та эзгу ташаббус” акцияси доирасида қандай тадбирлар ўтказилди?

– Акция доирасида таниқли шахслар билан учрашувлар, “Мактабга йўл”, “Битирувчи ўқувчиларга оқ йўл” ҳамда турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Шунингдек, туман нуфузини ошириш мақсадида “Әнім сенсің, Қазығурт!” вилоят санъаткорлар танловини ўтказиб, эл орасидан янги истеъдодларни топиб, янги куй-қўшиқларни элга намойиш этдик. Туман миқёсида оммавий спортни ривожлантиришга кўнгил бўлиниб, йил бошидан туман футбол биринчилигини ўтказишни анъанага айлантирдик. Унинг илк беллашуви 90 йилликка бағишланди. Туман тўйини юксак даражада ўтказиш учун халқимизнинг миллий спорти – кўпкаридан вилоят турнирини ўтказишга бел боғладик. Шунингдек, туман ҳокими соврини учун чарм қўлқоп усталарининг вилоят турнири ой сўнгида маррага етади.

– Юбилей арафасида туманда ижтимоий иншоотлар қурилиши ҳам авж олгандир?

– Туман қурувчилари 90 йилликка муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Қазиғурт аҳоли манзилининг “Болашақ” кичик туманидаги 16 хонали 4та уй, 100 ўринли санъат мактаби, 210 ўринли жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуаси тўйга муносиб туҳфа бўлади. 

Шунингдек, тарихи билан машҳур хушманзара жойлар тасвирланган “Қадимий Қазиғурт” расм-китоб нашрдан чиқарилди. Туман фахрийлар кенгаши ташаббуси билан 90 йилликка юбилей медали чиқарилиб, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқароларга топширилади. Айнан тўй куни туманнинг фаол ва сахий тадбиркорлари ҳомийлигида бунёд этилган “Қазиғурт” монументи очилади.

Туманнинг 90 йиллигини нишонлаш элнинг бирлигини мустаҳкамлаш, турмуш фаровонлигини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда улкан аҳамиятга эга.

– Суҳбат учун ташаккур!

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-10-16, 15:22 906
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.