26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳақиқат синмайди

31 май куни Қозоғистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотирланади. 

Ўтган асрнинг 30-йилларида мамлакатимизда оммавий сиёсий қатағон бошланди. Миллионлаб совет фуқаролари Қозоғистонга сургун қилинди. Бутун мамлакатда 953 лагерь ва манзилгоҳлар қаттол тузумнинг жазолаш тизимига хизмат қилди. 

Фақат 1937-1938 йилларда республикамизда 100 мингдан ортиқ одамга ноқонуний ҳукм чиқарилди, улардан 25 000 нафари отиб ташланди. Қозоғистонга 800 000 немис, 102 000 поляк, 19 000 корейс, 507 000 кавказ этнослари вакиллари бадарға қилинди. Қрим татарлари, греклар, қалмиқлар, турклар ва бошқаларнинг юртимизга ўз эрки билан келмагани маълум. Бу йилларда жами 1 500 000 одам сургун қилинди.

Ички ишлар халқ комиссарлигининг махсус қарорига кўра, қатағон қилинганларнинг оила аъзолари ҳам жазоландилар. Ҳеч қандай жиноятга қўл урмасада, қатағон қилинганларнинг рафиқалари, баъзан сингиллари ва оналари ҳам жазога тортилдилар. Улар учун махсус лагерлар ташкил этилди. Шу жумладан, “АЛЖИР” – ватан хоинлари рафиқаларининг Ақмўла лагери пайдо бўлди. 

Расмий маълумотларга кўра, Совет Иттифоқида Сталин қатағонлари қурбонлари сони 3,77 миллион кишини ташкил этди. Уларнинг 500 000 нафари отиб ташланди, қолганлари узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Шахтинск марказий кутубхонаси маълумотларига кўра, Ички ишлар халқ комиссарлигига қарашли Қарағанди ахлоқ тузатиш лагери 1930-1959 йиллар давомида ишлаб турган энг йирик жазолаш масканларидан бири бўлган. У оммавий қатағон даврида ташкил топган. Қозоғистон ҳудудида инсон тақдирини остин-устин қилувчи бошқа лагерлар ҳам бўлган, аммо кўламдор Карлаг уларнинг энг улкани ва даҳшатлиси эди. 

Бу лагерда нафақат арзон ишчи кучи, балки жаҳонга таниқли олимлар, шифокорлар, лашкарбошилар, маданият, сиёсат арбоблари, руҳонийлар ҳам сақланган. А. Л. Чижевский, Л. А. Пельцих, В. С. Путсовайт, А. В. Ланина, М. Е. Зуев-Ординец ва бошқалар шулар сирасидан. 

1993 йил 14 апрель куни “Оммавий сиёсий қатағон қурбонларини оқлаш тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонуни қабулланди. Бугунги кунгача мамлакатимизда Қозоғистонга бадарға қилинганларни ҳам ҳисобга олганда 350 000 дан ортиқ одам оқланди. Архив ҳужжатларини ўрганиш давом этмоқда. 

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-05-30, 11:35 793
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.