26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Финландия: алоқаларнинг янги даври

Давлат раҳбари Финландия Республикасининг бизнес вакиллари билан учрашди.

Нурсултан Назарбаев Финландия Республикаси Қозоғистоннинг савдо-иқтисодёт соҳасидаги муҳим ҳамкорларидан бири эканлигини айтиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар дўстлик ва ўзаро ишончга асосланганини таъкидлади.

– Мустақиллик йилларида Финландия Қозоғистонга 300 млн. АҚШ долларидан зиёд сармоя қуйди. Қозоғистонда фин капитали иштирокида турли соҳаларда фаолият юритаётган 100га яқин корхона рўйхатга олинган, – деди Давлат раҳбари.

Нурсултан Назарбаев Қозоғистонда самарали бизнесни йўлга қўйиш учун янги имкониятлар очилганини айтиб, учрашувнинг мақсади иқтисодий муносабатларни жонлантириш ва янги ҳамкорларни излаб топиш эканини таъкидлади. 

– Сармоядорлар ва бизнес вакиллари билан ўзаро самарали ҳаракатлар олиб бориш мақсадида “Қазақ Инвест” ва “Қазақ Экспорт” миллий компаниялари ташкил этилди. Президент қошида Хориж сармоядорларининг кенгаши фаолият юритади. Металлургия, нефтни қайта ишлаш, машинасозлик, кимё, озиқ-овқат ишлаб чиқариш сингари устувор йўналишдаги сармоявий лойиҳаларни жорий этиш доирасида корпоратив, ер ва мулк солиқларидан озод этиш кўзда тутилган, ердан фойдаланиш учун лицензия олиш ҳамда шартномалар тузиш тартиби ҳам енгиллаштирилган. Шунингдек, хориждан ишчи кучини жалб қилиш ишини квотасиз ва рухсат олиш  тартибисиз амалга оширилади, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари йиғилишда иштирок этаётган тадбиркорларга Қозоғистонда олиб борилаётган йирик хусусийлаштириш тўғрисида ҳам айтиб, бу ишга чет давлатлардан, шу жумладан фин сармоядорларидан ҳам буюртмалар борлигини таъкидлади. 

Учрашув ниҳоясида Нурсултан Назарбаев фин тадбиркорларининг икки мамлакат ўртасидаги бизнесни ривожлантириш ва ўзаро самарали ҳамкорликни кучайтириш учун Қозоғистондаги барча имкониятлардан фойдаланишларига ишонч билдирди.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев Финландия Президенти Саули Ниинистё билан тор доирада учрашди. Учрашув кун тартибидаги икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Қозоғистон ва Финландия Президентлари учрашуви якуни бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. 

Akorda.kz, 2018-10-17, 19:01 592
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.