26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарих зарварақларига муҳрланган бир аср

Мамлакатимиз мус­­­­­­­­­­­­­тақил­­­­­­ликка эриш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ганидан сўнг, 1992 йил, 4 ап­­релда “Дўст­­­­­­лик байроғи” номи би­­лан Жанубий Қозоғистон ви­­ло­яти ҳо­ким­­лигининг иж­­­­­ти­­­моий-сиёсий га­зетаси чиқа бош­лади. 

Унга таниқли жур­налист, ўз касбининг моҳир ус­­та­си, Сай­рам туманининг “Меҳ­­­­­­­нат бай­роғи” газе­­та­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сида кўп йиллар турли масъул ва­зифаларда фа­о­­­­­­­­­­­лият юрит­­­­­­­­­­­ган сер­қирра ин­сон Со­­­­­бир­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жон Юсуфалиев бош му­­­­­ҳар­­­­­рир этиб тайин­­­­­лан­­­­­ди. 

Ҳар сафар Шимкентга тушганимда вақт топиб, таҳририятга кириб ўтардим.  Шундай ташрифларимдан бирида Со­­­­­биржон ака кўк муқовали китобни қў­­лим­га тутқазди. 

– Бу менинг диплом ишим, сенга ишониб топшираяпман. Қозоғистондаги ўзбек мат­буоти ҳақида танишиб чиқ, вақти келиб сенга керак  бўлади. 

Уйга келиб, ўқиб чиқдим, ички саҳи­­­фасида “В. И. Ленин номидаги Меҳнат Қизил Байроқ орденли Тошкент давлат университети. Пар­тия ва совет матбуоти тарихи кафедраси сирт­қи бўлим студенти Юсуфалиев Собиржон. “Қозоғистонда ўзбек матбуоти тарихи” диплом иши.

Илмий раҳбар: катта ўқитувчи Т. Пидаев.

Расмий оппонент: фан доктори, про­фессор Г. Эрназаров, Тошкент – 1972 йил”, деб битил­ган экан.

Диплом иши тўртта: “Муқаддима”, “Қо­зо­­­­­­­­­­­­ғистонда ўзбек вақтли матбуотининг таш­кил топиши ва ривожланиши”, “Хо­тима”, “Фойдаланилган манбалар” деб номланган бў­лимдан, А-4 форматда 56 бетдан  иборат эди.

Мустақиллик даврида Қозоғистондаги ўзбек матбуотининг шаклланишига кўп меҳ­натлари синган марҳум устоз Собиржон ака Юсуф­алиевнинг диплом ишидан фойдаланган ҳолда ушбу мақолани битмоқдаман.

Муқаддима қисмида ўша даврга мос ва хос бўлган партия етакчилигида олиб бо­рилган ишлар кўрсатилган. Қозо­ғис­тонда ўз­бек матбуоти тарихининг бош­ланиши 1918 йил­га тўғри келади. Чунки, тарихий манбалар шундан далолат бе­ради. Босқичма-босқич айтадиган бўл­­­­­­­­­­­сак, Қозоғистонда 1918 йилдан то мус­тақиллик давригача “Еттисув иш­­­чи халқ мухбири”, “Деҳқон товуши”, “Қизилқишлоқ”, “Пахта зарбдори”, “Пахта учун”, “Стахановчи”, “Ком­мунизм учун”, “Қизил Туркистон”, “Ком­мунистик меҳнат”, “Коммунизм учун”, “Меҳнат байроғи”, га­зе­­­­талари нашр этилиб, келинган. Мам­лакатимиздаги ўзбек матбуоти ҳақида Собиржон Юсуфалиевга қадар би­рорта мақола, монография ёзилмаганди. Унинг диплом иши туфайли биз Қозоғистонда нашр этилган ўзбек тилидаги газеталар ҳақида маълумотга эга бўламиз.

Диплом ишини ёзишда у туман, ви­лоят газеталарининг тахламларини Ал­мати шаҳ­ридаги Пушкин номидаги ил­мий-оммабоп кутубхона (ҳозирги Мил­­лий кутубхона), китоб палатаси, ар­­­­­­­­­хив жамғармаларидан, Фанлар ака­­­­­­­­демиясининг уйғур бўлими кутуб­­­­хо­­­­­­­­­­­­­­­на­­­­сидан фойдаланганлигини таъкид­­­­­лайди.

Пушкин номидаги оммабоп ку­туб­хонада  “Пахта учун” газетасининг 1938 йил январь ойидан бошлаб 1960 йилгача, “Қизил Тур­кистон”нинг 1962-1965 йил­лардаги “Ком­­­­мунистик меҳнат”нинг 1962-1965 йиллар, “Стахановчи”нинг 1952 йили, “Коммунизм учун” 1954 йил, “Пахта зарбдори”нинг 1933-1935-1936 йиллар , “Меҳнат байроғи”нинг 1962 йилдан сўнгги тахламлари сақланмоқда.

Шунингдек, диплом ишини ёзишда  узоқ йиллар газеталарда ишлаган, му­ҳаррирлик қилган кишилар, жумладан, “Қизилқишлоқ”, “Пахта зарбдори” ва “Ста­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­хановчи” газе­талари муҳаррири, ке­йинчалик ўлкашу­нос­­­­­­­­­­­­­­­­­лик музейининг директори бўлган Бо­божон Мирзаев, 1941 йилдан “Пахта учун” газетаси му­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳаррири, шу кунларда на­фа­­­қадор, Қо­­­­­­­рамурт қишлоғида яшовчи Қул­­аҳ­мад Турсунов, 1945-1947 йилларда шу газетанинг муҳаррири, нафақадор, Манкент қишлоғидан Раҳмонқул Исонов, турли вақт­ларда муҳаррир бўлиб иш­лаган, Сайрам қишлоғидан Рўзимат Жаҳонгиров, Манкент қишлоғидан Фай­­­­­­­­­­­зулла Акромов, Мақсад Алиқулов, Бе­­ловод қишлоғидан Степан Михайлович Бабенко, 1932-1931 йилларда “Пахта зарбдори”нинг Сайрам райони бўйича мухбири бўлиб ишлаган Қодирқул Мав­­­­­лонов, кекса мухбирлар Эрпўлат Қўч­­­­­­­­­­­­қоров, Ўктам Сойибназаров ва бош­­­­қа­­ларнинг берган маълумотларидан фой­­­­­­­даланганини қайд этади, Собиржон Юсуф­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­алиев ўз диплом ишида.

ҚОЗОҒИСТОНДА ЎЗБЕК ДАВРИЙ МАТБУОТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

 

Муаллиф ўз диплом ишида қу­йи­даги маълумотларни ҳам келтириб ўт­ган: 1917-1918 йилларда Совет ҳокимиятининг маҳаллий органи “Еңбекші  қазақ” (ҳозир “Социалистик Қазақстан”), “Қазақ мүңі”, “Тіршілік”, “Степная правда” (ҳозирги “Казахстанская правда”) ташкил этилди. Қозоқ тилида вилоят газе­­талари ҳам пайдо бўлди. 

Ҳокимият тепасидаги большевиклар пар­­­­­тияси ўз сиёсатини оммага етказиш мақ­­­­­­­­садида 1918 йилнинг 12 июнида Ал­матида “Еттисув ишчи халқ мухбири” деган газета чиқди. Унинг муҳаррири Собиржон Шокиржонов эди.

“Мухбир” қозоқ, ўзбек, уйғур, татар ва қирғиз тилларида аралаш матн билан нашр этилиб борди. Газета маҳаллий партия, совет, хўжалик ташкилотлари амалга ошираётган тадбирларни халқ эътиборига етказиб турди. Бироқ у ахборий газета эди. У ўша пайтдаги ва­зи­фаларни амалга оширишдаги та­­­лабларга тўлиқ жавоб бера олмагани учун  1918 йил 9 декабрдаги 41-сони билан чиқишдан тўхтади.

Республикада илк бор тўлиқ ўзбек тилида чиққан газета “Деҳқон то­­ву­ши”дир. Илк сони 1927 йил апрель ойида чиқарилган. Газета Сирдарё округи партия ва ижроия қўмиталарининг органи эди. Катта форматли, 4 саҳифали бўлиб, ҳафтасига икки марта чиқиб турган. Таҳ­ририят Шимкент шаҳрида жойлашган эди. Газетага С. Рафиқов муҳаррирлик қилган.

1928 йилнинг тахминан  февраль ой­ларида “Деҳқон товуши” газетаси ёпил­ди. Унинг ўрнига “Қизилқишлоқ” газе­таси чиқа бошлади. Унда даставвал Маҳ­муд Султонов, сўнг Бобожон Мирзаев муҳаррир бўлиб ишлади.

“Қизилқишлоқ” газетасининг ғоявий савиясини оширишда, таҳририятни ма­лакали кадрлар билан бутлашда 1932 йили 25 февралда бўлиб ўтган туман га­­­­­­­­­­­зеталари муҳаррирлари 1-съездининг бир­­­­­­­­­­­­­­­­лашган мажлиси катта дастур бўлди. 

1930-1931 йилларда округлар ту­гатилди. Ҳудудлар туманларга бўлинди. 1932 йилнинг январидан бошлаб Сир­дарё округи Жанубий Қозоғистон ви­лояти деб атала бошлади. 

1932 йил май ойидан бошлаб Жанубий Қозоғистон вилоят партия қўмитаси, вилоят ижроия қўмитаси, вилоят касаба уюшмалари кенгаши ҳамда Чимкент шаҳар партия қўмитаси ва шаҳар кен­гашининг органи сифатида “Пахта зарб­дори” газетасининг чиқарилиши му­но­сабати билан “Қизилқишлоқ” газетаси ёпилди. “Пахта зарбдори”га дастлаб Сай­­фиддин Муҳиддинов муҳаррирлик қилди. 

1932 йил май ойидан бошлаб “Пахта зарбдори” 1935 йил апрель охиригача Сайрам туман партия қўмитаси, туман ижроия қўмитаси ва туман касаба уюш­малари кенга­шининг ҳам органи бўлиб чиқди. 

Газета ҳозирги туман газеталари ҳаж­мида тўрт саҳифали бўлиб, 2983 нус­­­­­­­­­­­­хада, ҳафтасига икки марта чоп эти­лар­­­­­ди. 

Газетанинг сўнгги сони 1936 йил 23 март куни чиқди. Шу сондаги  “Ҳамма мушта­­­­­­­рийларимиз диққатига” деган эълонда таҳ­ририят “Пахта зарбдори”нинг  28 мартдан эътиборан Чимкент шаҳрида чиқишдан тўх­­­­татилиб, ўша ном, фор­матда туман газетаси сифатида  Бўстон­лиқ туманининг маркази – Ғазалкент қишлоғида чиқишини газетхонларга  ха­­­­­­­­­­­­­­­­­бар қилади. Жанубий Қозоғистон ви­лоятида алоҳида туман газе­­таси илк бор Сайрам туманида ташкил этил­ди. Газета 1935 йилнинг апрель ойи охирларида “Пахта зарбдори”дан ажралиб чиқиб, Сайрам туман МТС сиёсий бўлимининг органи сифатида “Пахта учун” номи билан Манкент қишлоғида нашр этила бошлади. Газетани ташкил этишда пар­тия ходими Файзулла Ҳидоятхонов, “Пах­­та зарбдори”нинг муҳаррири Бо­бо­жон Мирзаевлар жонбозлик кўрса­­­­­тишади. 

Шундай қилиб, Жанубий Қозоғистон вилоятида ўзбек тилида чиқадиган газета иккита бўлди.

1936 йилга келиб “Пахта учун” МТС сиёсий бўлимининг органидан туман  партия қўмитаси ва меҳнаткашлар депу­татлари туман кенгашининг ихти­ёрига ўтказилди. 

“Пахта учун” газетаси ташкил этилган дастлабки йилларда Зуҳра Алимова, Диёр Дониёровлар муҳаррир бўлиб ишлашган.

Газета Улуғ Ватан урушига қадар ҳаф­­­­­та­да икки марта чиқиб турган.

1938-1941 йиллар муҳаррирлар тез-тез ўзгариб турган. О. Холдо­­ров, Т. Жа­­­­ҳонгиров, М. Раҳимжонов, Қ. Сотибеков, Х. Сол­­­метов, Х. Хўжанов, Қ. Турсунов, Б. Эр­­­­­­­­матовлар муҳаррирлик қилишган. Газета адади 2750 нусхага етганди. 

Улуғ Ватан уруши даврига келиб, кадрларнинг фронтга кетиши, қоғоз-бўёқ танқислиги туфайли газета ҳажми ўзгариб,  варақа тарзида чиқа бошлади. Газетага 1942-1947 йиллар мобайнида Ҳ. Эшонқулов, Х. Хўжанов, Р. Исоновлар муҳаррирлик қилишди. 

Газетанинг етакчи мавзуси “Ҳамма нарса фронт учун – ҳамма нарса ғалаба учун” шиори бўлиб, бутун куч ва имкониятлар, барча воситаларни фронтга сафарбар этиш эди. 

“Пахта учун” газетасига 1948-1951 йиллар мобайнида Мақсад Алиқулов, 1952-1957 йилларда Файзулла Акромов, 1958 йилдан 1962  йилгача  яна М. Алиқулов муҳаррирлик қилди. 

Газета 1959 йилдан эътиборан тўрт саҳифали бўлди. Туман га­зетаси адади йил сайин ўсиб борди. 1962 йилда 5200 нусхани таш­кил этди. Юқорида тилга олиб ўтилган газеталар уруш йил­ларигача лотин имлосида чоп этилган.

1962 йилга келиб газета Чимкент вилоят партия қўмитаси ва вилоят кенгаши ижроқўмининг органи, бир йилдан сўнг 1965 йилгача Чимкент вилоят партия қўмитаси ва меҳнаткашлар депутатлари вилоят кенгашининг Чимкент колхоз-сов­хозлар ишлаб чиқариш бошқармасининг газетаси бўлиб чиқа бошлади. 1965 йилдан то мустақиллик давригача яна Сайрам туман партия қўмитаси ва меҳнаткашлар депутатлари туман кенгашининг органи бўлиб чиқди. 1962 йил 1 майдан бошлаб “Пахта учун” номи “Меҳнат байроғи”га ўзгартирилди. Газета уч тилда чиқа бошлади. Муҳаррир этиб С. М. Бабенко тайинланди.

Туркистон туманида илк бор ўзбек тилидаги газета 1956 йил 1 майда чиқди. Ҳафтада икки марта чиқадиган, адади 2075 нусхадан иборат бўлган Туркистон туман партия қўмитаси ва туман ижроия қўмитасининг органи “Қизил Туркистон” газетаси эди. Муҳаррир  А. Аб­дусатторов. Шу даврда 1930 йилда ташкил этилган қозоқ ти­лидаги “Қизил Туркистон” газетаси чоп этиларди. 

1962 йилга келиб газетанинг номи “Ком­­мунистик меҳнат” деб атала бошлади. 3000 нусхада чиқиб турди. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “Еттисув ишчи халқ мухбири”, “Деҳ­қон товуши”, “Қизил қишлоқ”, “Пахта зарбдори”, “Пахта учун”, “Стахановчи”, “Коммунизм учун”, “Қизил Туркистон”, “Ком­му­­­­­­нистик меҳнат” ва “Меҳнат байроғи” социализм тузимининг тур­ли давр­­­­ларида олиб борилган сиёсий-иқтисодий, ҳудудий ўз­­­­­гаришлар туфайли номлари ўзгариб борса-да, аслида айни пайтда кенг ўқувчи оммасига Элбошимизнинг, давлатимизнинг ҳар томонлама олиб бораётган изчил сиёсатини етказаётган “Сайрам садоси”, “Туркистон”, “Жанубий Қозоғистон” газеталари уларнинг во­­рисларидир. 

Мана, юз йилдан бери Қозоғистондаги ўзбек матбуоти ҳам жамиятимизда рўй бераётган сиёсий-иқтисодий, маданий-маънавий ҳаётимизни акс эттириб, аҳолининг турмуш тарзи янада яхшиланишига, жамия­тимизнинг ҳар томонлама ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб кел­моқда. Матбуотчилар биргаликда жамоат ташкилотлари кўмагида ушбу шонли са­нани муносиб нишонлашади, деб ўйлай­­ман. Зеро Элбошимизнинг “Маънавий  янгиланиш” дастури ҳам айнан маънавий бой­ликларимизни асраб-авайлаб, келажак авлодга етказишни кўзда тутади.

Бир асрлик тўй муборак бўлсин, азиз ўзбекзабон нашрлар ходимлари!

Абдураҳим ПРАТОВ, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 2018-10-18, 11:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.