26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ёшларга қанот бағишлаган Мактуб

 Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси фаоллари Элбоши Мактубини қўлламоқда 

Ас­­­­­­­­­­­­та­на шаҳридаги “Дўстлик уйи”да ўзбек этномаданият бир­лаш­масининг “Астана ёшлари” мав­­­­­­­зусидаги ёш­лар қаноти йи­­­­­­­­­­ғи­­­­­­­­­­­­­­лиши  бўлиб ўтди. 

Унда Қозоғистон Республикаси Пре­зиденти Н. А. Назарбаевнинг “Қозоғис­­­­тонликлар фаровонлигининг ўсиши: да­ромад ва турмуш фаровонлигини оши­­риш” Мактуби муҳокама қилиниб, ёш­­лар қаноти йиллик ишининг якуний ҳи­соботи кўриб чиқилди. 

Тадбирда Қозоғистон халқи Ас­сам­блеяси ёнидаги “Янгиланиш йўли” рес­публика ёшлар ҳаракатининг раиси М. Споткай, Астана шаҳар ўзбек этно­ма­даният бирлашмаси раиси, ҚХА аъзоси ва илмий-таҳлил кенгашининг аъзоси Ш. Пўлатов, раиснинг ёшлар иши бўйича ўринбосари, Темиртау шаҳар маслаҳати депутати, тадбиркор Ф. Қур­­бонов, шу­нинг­­­­­­­­дек, фаол ўзбек ёшлари ва Астана шаҳ­­­­­­­ридаги олийгоҳларнинг талабалари иш­­тирок этишди.

Тадбир модератори Ш. Пўлатов иш­тирокчиларни ҚР Президенти Мак­туби билан таништириб, Қозо­ғис­­тон халқи Мак­тубни бир овоздан қўллаётганлигини маълум қилди. 

Шу боисдан, этномаданият марказ­­­­ларига ёшлар учун келаси йилга режа тузиб, уни самарали амалга ошириш йўл­ларини татбиқ қилиш таклиф этилди. 

Тадбир якунида ўзбек ёшлар қано­тининг янги раҳбарлари тайинланиб, вазифалари белгиланди. Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси масъул котиби этиб молия академиясининг та­­­лабаси Мақсадбек Абдужабборов, “Ас­­тана ёшлари” ўзбек ёшлар қано­­ти­нинг раҳбарлигига Астана тиббиёт уни­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­вер­ситетидан Сардор Йўл­дошев тайин­ланди. Ахборот гуруҳи етак­чилигига эса Асал Тожибоева сай­ланди. 

Учрашув  якунида Ш. Пўлатов “Астана ёшлари” ўзбек ёшлар қанотининг фа­ол­ларини мукофотлаш маросимини ўтказди. 

“Астана ёшлари”нинг аввалги раҳ­бар­лари Шаҳноза Аббос қизи ҳамда Фа­рангиз Аҳмедовага байрам мукофоти тақдим этилиб, ўзбек этномаданият бир­­­­­­­лашмаси фаоллари ташаккурномалар билан тақдирланишди.                                

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-10-18, 11:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.