26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чегара билмас шифокорлар таклифи

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев “Мир через духовность” жамоат ташкилоти кенгашининг Россия ва Қозоғистондаги вакиллари билан учрашди.

Учрашувда томонлар яқинда Сайрам туманида Англия ва Америкадан келган малакали шифокорлар иштирокида таш­­­­кил этилган кўнгиллилар лаге­­­­ри ҳамда халқаро тиббиёт ан­жумани ҳақида гап юритиб, тиб­биёт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр билдиришди. Шу билан бирга, томонлар Туркистон ви­лоятида халқаро тиббиёт соҳа­сида қа­­тор қўшма тадбирлар ўт­казиш им­­­­кониятларини кўриб чи­қишди. Шу­­­­­­­­нингдек, келгуси ре­жаларни бел­­­гилаб олишди.

Меҳмонлар вилоят ҳокимига Туркистонда Давлат раҳбарининг “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида иккинчи Халқаро тиб­­­­­­биёт, Халқаро маданият ва маъна­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­вият анжумани ўтказишни так­­­­­­­­­­­­­лиф қилишди.

 Ўз навбатида минтақа раҳ­­­бари Халқаро кўнгиллилар ла­герини ташкил этиб, ўтказиш­­гани учун меҳмонларга мин­­­нат­дорчилик ҳамда айтил­­­­­­ган та­шаббусни қўллаб-қув­ват­лаш­га тайёрлигини билдирди ва кел­­­­­гусида ҳам ҳамкорликда иш­­лашга чақирди.

 Ёдингизда бўлса, жорий йил­­­­­­нинг июль ойида Сайрам ту­манида 8 гуруҳдан иборат 30га яқин шифокор бепул тиббий ёрдам кўрсатган эдилар. Уш­­­бу тадбир Қозоғистон Пре­зи­­­­ден­­­­­­тининг “Маънавий янги­­ла­ниш” дастури доирасида таш­кил этилиб, минтақа раҳбари Ж. Туймебаев уни қўллаб-қув­­ват­лаганди. “Мир через ду­хов­ность” жамоат ташкилоти аъзо­­­­­­­­­­­­­­­­­­лари ви­­­­лоят клиника касал­­­­хонасида Хал­­­қаро тиббиёт ан­­­­­жуманини ўт­­казиб, тиббиёт му­ас­сасалари раҳ­барлари билан таж­риба ал­машишган эди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-10-18, 12:00
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.