26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Токзорлар саховати

Республикада етиштирилган узумнинг 72,5 фоизи Туркистон вилояти ҳиссасида 

Элимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, соҳада янги, истиқболли навларни яратиш, маҳсулотни қайта ишлаш ва унинг экспортини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Туркистон вилояти Жетисай туманидаги Абай овул округида токзорлар майдони 280 гектарга етиб қолди. Ҳозирги кунда бу ерда узум териш мавсуми ниҳоясига етмоқда. Минтақадаги энг йирик “Махарам” деҳқон хўжалиги токзорнинг ҳар гектаридан 25 центнергача маҳсулот олмоқда. Узумнинг “Тойфи” навининг аксарият қисми Россияга экспорт қилинмоқда.

Умуман олганда, ушбу хўжаликда 42 гектар ерга узум экилган. Шундан 26 гектари ҳосил берса, қолган 16 гектари келаси икки йилда ҳосилга кира бошлайди.

Хўжалик раиси Махарам Нифталиевнинг айтишича, 1 гектарга тахминан 2 миллион тенгега яқин маблағ сарфланади. 50 йилга яқин ҳосил берадиган токзорлар харажатни 5-6 йилда тўлиқ қоплайди. Ҳозирги кунда узумнинг бир килоси 120 тенгедан сотилмоқда. Токзорда 30 киши ишламоқда.

Сўнгги 3 йилда Туркистон вилояти бўйича боғ ва узум майдони 1,8 минг гектарга кенгайиб, 30 минг гектарга етган. Шундан боғлар –19,5 минг гектарни, токзорлар – 10,5 минг гектарни ташкил этади. Жорий йилда 85 минг тонна мева ва 70 минг тонна узум ҳосили олиш режаланмоқда. Айтганча, республикада етиштирилган узумнинг 72,5 фоизи Туркистон вилояти ҳиссасида.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-10-18, 12:02 834
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.