26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Назарбаев таълим муассасалари ривож топмоқда

Элбошининг эътиборидаги таълим масканлари – “Назарбаев университети”, “Назарбаев заковат мактаблари” ҳамда “Назарбаев жамғармаси” Олий васийлик кенгаши йиғилишида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. 

Чунончи, университетни ва заковат мактабларини ривожлантириш истиқболлари, таълим даргоҳларига ҳужжат топширувчи абитуриентлар сонини кўпайтириш, васийлик кенгаши янги аъзоларини сайлаш учун танлов ўтказиш ва бошқа қатор ташкилий масалалар кўрилди.

Қозоғистон Республикаси Президенти илмий-тадқиқот йўналишини ривожлантириб, халқаро алоқалар доирасини кенгайтириш заруриятига эътибор қаратди. Шунингдек, мамлакатимизда 20 та заковат мактаби самарали ишлаётганини таъкидлади. 

– Заковат мактабларининг барча битирувчилари мамлакатимиз ҳамда хориж олий ўқув юртларида таълим олмоқдалар, – деди Элбоши. – Уларнинг 90 фоиздан кўпроғи давлат ва университетларнинг таълим грантлари асосида ўқимоқда. Таълим даргоҳлари ишига туртки бериш учун биз уларнинг бундан кейинги иш юритиш стратегиясини жонлантиришимиз керак. 

Давлат раҳбари университет етти йиллик фаолияти давомида улкан ютуқларга эришгани, мингга яқин студентни “учирма” қилганини айтиб ўтди. 

Йиғилишда, шунингдек, “Назарбаев университети” мустақил таълим муассасаси Президенти Ш. Катсу нутқ сўзлади.

 

 

 

Президентнинг матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди., 2017-05-30, 11:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.