26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тиббиётда қоғозбозлик озаяди

ҚР Соғликни саклаш вазири Е. Биртанов расмий сафар билан Туркистонга келди. 

Шаҳар марказий шифохонаси жамоаси билан бўлган учрашувда Е. Биртанов Элбоши 

Н. Назарбаевнинг жорий йилги Мактубида қайд этилган муҳим масалалар, хусусан, соғликни сақлаш соҳаси янгиликларига тўхталди. – Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев билан тиғиз ҳамкорликда ишлаймиз. Туманларда шифохоналар, касалхоналар – жами 8 иншоот қурилади. Шунингдек, вилоят перинаталь марказига қўшимча 150 ўринли бино барпо этилади, – деди вазир. 

Н. Махмутов раҳбарлик қилаётган 3-сонли вилоят перинаталь маркази жамоаси билан учрашув чоғидан сўнг Е. Биртанов шаҳар марказидаги Ғ. Бимурзаев раҳбарлик қилаётган олий тиббиёт коллежи фаолияти билан танишди. 

Вазирга сафари чоғида вилоят ҳокими 

Ж. Туймебаев, вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи М. Егизбаевлар ҳамроҳлик қилишди. 

Коллеждаги анатомия музейи, жаҳон андазаларига мувофиқ синфхоналар, амалий машғулотлар билан танишган вазир коллеж мажлислар залида устозлар аҳли билан учрашиб, қуйидагиларни айтди:

– Соғликни сақлаш соҳаси Элбошимизнинг доимий эътиборида. Янги йилдан бошлаб ҳужжатларни электрон шаклда тузишга кўчамиз. Қоғозбозликдан воз кечиб, ҳар бир шифокорга тўғри келадиган беморлар сонини 1700га қадар камайтиришга эришамиз. Элбошимиз ташаббуси билан тиббиёт ва билим соҳасига республикадан ажратиладиган маблағ 7 фоиздан 10га қадар кўпайди. Элбошимизнинг яна бир муҳим топшириғига мувофиқ, Астанада миллий онкология тадқиқот марказини барпо этишга киришдик. Маълумки, Астанада мукаммал кардиология маркази ташкил этилгач чет эллардан ҳам беморлар келиб даволанишмоқда, – деди вазир.

Вазирни Туркистон олий тиббиёт коллежи директори Ғ. Бимурзаев ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, жамоа халқаро андаза даражасида ишлаш иштиёқида эканлигини етказди. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев вазирни таваллуд куни билан муборакбод этиб Туркистон вилояти шифокорлари белгиланган вазифаларни ёруғ юз билан адо этишларига ишонч билдирди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-10-19, 19:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.