26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замини кўҳна, одамлари меҳнаткаш

Сайрам тумани саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича вилоятда иккинчи ўринда. Аҳоли тиғиз жойлашган кўпмиллатли ҳудуд. 

Туманнинг шонли тўйига бағишланган тадбир Қ. Жандарбеков номли марказий маданият уйида “Шажарали Сайрамдан – Янгиланган Сайрамга” республика илмий-амалий конференцияси билан бошланди. Турли йилларда туманнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган фахрийлар, узоқ-яқиндан келган азиз меҳмонлар, ишлаб чиқариш илғорлари, депутатлар, этномаданият бирлашмалари вакиллари ва бошқалар иштирокида ўтган конференцияда туман ҳокими Бақтияр Мамаев сўз олиб, туманнинг тарихига қисқача тўхталиб ўтди. Шонли 90 йиллик тўй муносабати билан чоп этилган “Янгиланган Сайрам” китобининг тақдимот маросимида Сайрам туманининг фахрий фуқароси С. Ибрагимов ва ёзувчи 

Э. Турисовлар рамзий тасмани қирқса, шу замин фарзанди, давлат ва жамоат арбоби Рўзақул Холмуродов ўз маърузасида сайрамликлар азалдан меҳнатсеварлиги билан донг таратганини, Улуғ Ватан уруши йилларида Зиёмат Ҳусанов, Бўтабой Содиқов, Тоштемир Рустамов, Владимир Вишневецкий сингари мард ўғлонлар душман билан курашда қаҳрамонлик намуналарини кўрсатганини, меҳнат фронтида эса турли йилларда раҳбар лавозимларда самарали меҳнат қилган П. Убайдуллаев, Й. Нишонбоев, Ў. Қурбонов, А. Аноров, З. Убайдуллаев, Б. Қистаубаев каби ардоқли инсонларнинг табаррук номларини фахр билан тилга олди. 

Анжуман ниҳоясида сўз олган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев барчани муҳим сана муносабати билан чин дилдан қутларкан, авлиёлар макони бўлмиш Сайрам аҳлининг самарали ва ҳалол меҳнатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

– Сизларни туманнинг 90 йиллик байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Сайрам Туркистон вилоятидаги йирик туманлардан бири. Туманнинг ҳудудимиздаги ишлаб чиқариш, иқтисодий жиҳатдан тутган ўрни юқори дейишга тўлиқ асос бор. Сайрам азалдан ота-боболаримиз қўним топган қутлуғ макон. Мартўбеда муҳим кенгашлар ўтказиб турилган. Халқимизнинг фидоийлари ва бийлари, улуғлари ҳамда арбоблари миллат тақдирига тааллуқли қарорлар қабуллашган. Қозоқнинг кўҳна кенти Сайрам ҳақида дунё олимлари-ю тарихчилари ёзиб қолдиришган. Атоқли олим Маҳмуд Қошғарийнинг ёзма манбаларида ҳам Сайрам ҳақида айтилган. Ўрта асрларда ҳунармандчилик ва савдо маркази сифатида танилган Сайрам ҳозир ҳам ўз мавқеини йўқотмаган. Аграр соҳага ихтисослашган туман вақт ўтган сайин гуллаб-яшнамоқда. Мустақилликнинг илк даврида 7422 тонна гўшт етиштирилса, ўтган йили бу кўрсаткич 26 660 тоннага етган. Иқтисодий ўсишнинг таянчи ҳисобланмиш кичик ва ўрта бизнес соҳаси бу ҳудудда яхши ривожланган. 27 йил муқаддам кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони уч мингдан сал ошган бўлса, ўтган йилги ҳисоб бўйича 13 мингдан зиёд. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўлами ҳам салмоқли, – деди вилоят ҳокими.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Жансейит Қансейитули тадбир чоғида жорий йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан икки қўшни давлат ўртасида ўзаро сиёсий, иқтисодий–маданий алоқалар янги босқичга кўтарилганини айтиб ўтаркан, Сайрам аҳолисининг 70 фоизини ташкил қилаётган ўзбек этносининг ҳурмати юзасидан йиғилганларни соф ўзбек тилида байрам билан муборакбод этди. Вилоят ҳокимининг қўлидан “Алғыс хат” олганлар қаторида С. Ибрагимов, 

Р. Холмуродов, Ф. Нурметов, М. Сапарбаев, Б. Идирисов каби масъул лавозимларда ишлаган ҳамюртлар бор. 

Тадбирда этномаданият бирлашмалари вакиллари, мактаб ўқувчилари, коллежлар, ишлаб чиқариш корхоналари жамоалари томонидан ташкил қилинган халқ амалий санъати буюмлари, миллий таомлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда зотдор моллар кўргазмаси вилоят ҳокими ва унга ҳамроҳлик қилган меҳмонларда катта таассурот қолдирди. 

Тадбир чоғида, шунингдек, “Сайрам туманининг фахрий фуқаролари” аллеяси, “Мангу эл” монументининг тантанали очилиш маросимлари ўтди. Марказий майдонда бошланган байрам тантаналари куй-қўшиқлар, рақсларга уланиб, алламаҳалгача давом этди. 

И. НИЁЗАЛИЕВ., 2018-10-19, 19:38 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.