26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чегара билмас ёшлар байрами

«Қувноқлар ва зукколар» клубининг биринчи ўйини 8 ноябрь 1961 йилда илк бор  эфирга узатилди. 2001 йил 8 ноябрда эса Россия ва МДҲнинг баъзи давлатлари тариxда 1 мартда xалқаро ҚВЗ кунини нишонлашди. Байрамни нишонлаш ғояси xалқаро ҚВЗ клуби президенти Алескандр Масляков томонидан тавсия қилинган. ҚВЗнинг биринчи ўйини эфирга узатилган кун 8 ноябрь байрам куни сифатида танлаб олинди. Ўйин қоидалари кўплаб томошабин ва муxлисларга таниш-танишув, мусиқали танлов, уйга вазифалардан иборатдир. ҚВЗчилар учун ўйин бу заҳматли меҳнат, озгина бизнес ва албатта, тақдир. Томошабинлар учун ҚВЗ – ёрқин, эсдан чиқмас томоша.

ҚВЗ аллақачон бу давлат чегарасидан ошиб кетган, хал­қаро миқёсда нишонланиб, Авс­тралия, Америка ва Европа дав­латларида ўтказилмоқда. ҚВЗ – барча зукко, топқир, ҳозир­жавоб, дилкаш, хушчақчақ ва ҳазилкаш инсонлар байрами, ҳазил-мутойиба фаввораси ҳам­дир. Байрам жорий йилда илк бор Тўлебий туманида ҳам ни­шонланди. Тадбирда мактаб, кол­­леж, ўрта махсус билим юрт­ла­­ри ўқувчи ва талабалари ҳам­­­­­да туман «Ёшлар имконият мар­­­­­­­кази» аъзолари иштирок этишди. 

– Бугунги тадбирни ўтка­зиш­дан мақсад – истеъдодли ёш­ларни аниқлаш, жамият ҳаё­тидаги ижтимоий фаоллигини оши­риш ҳамда келажак авлодни Ва­танимиз, халқимиз, миллий қад­риятларимиз, тарихий-маъна­­­­­­­­­вий меросимизга ҳурмат ва са­­­­­­доқатли қилиб тарбиялаш, улар­­­­­­­­­­­­­­­­нинг бўш вақтларни маз­мунли ташкил этиш, ижодий са­­лоҳиятларини ва ўз истеъдод­­ла­­­рини намойиш этиш учун им­­­­­­­­­­­­­­­­­коният яратиш, – деди у. – «Маъна­­­­­­­­­­­вий янги­­­ланиш» дастури асо­­­­­си­да туманимизда фаол иш олиб бораётган «Өркен» Ёшлар мар­­­­­­­­­кази қатор лойиҳаларни амал­­­­га оширмоқда. Унинг та­­шаб­­­­бу­си билан 6та «Қувноқлар ва зук­­колар» гуруҳи тузилиб, улар рес­­­публика миқёсида ўта­диган қув­ноқлар ва зукколар­нинг «Жай­­дарман» ўйинига йўлланма олишди.

 Тадбирнинг иккинчи қисмида Халқаро байрам муносабати би­лан “Жайдарман»нинг  вилоят бўлими «Ижодкор ёшлар» қув­ноқ­лар ва зукколар кўрик-танло­вини ўтказди 

– “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови биз, талабалар учун ўзига хос имконият майдо­нига айланди, – дейди жамоа аъзоси А. Қаипов. – 3та шарт бў­­­йича ўз истеъдодимизни намо­йиш этдик. Яъни, танишув шарти бўйича “Янги мавсум муборак”, савол-жавоб шарти бўйича “Ин­­­­­­­­­­­тернетда ёзилишича…”, му­­си­­­­­­­­­­­­­­­­­­қий чиқиш шарти бўйича “Сўнг­ги янгиликлар” мавзулари чи­накам истеъдодларни кашф этди, десак муболаға бўлмайди. Унда ҳар бир жамоанинг ҳазил-мутойибаларга бой чиқишлари мухлисларда катта қизиқиш уй­ғотди.

– Барча саҳна кўринишлари замирида ёшларни ватан­пар­варлик, инсонийлик, тинчлик ва дўстликка чорловчи ғоялар му­жассамдир, – дейди «Өркен» ёш­­­­­­­­­лар маркази вакили Қ. Аб­драи­­­­мов. – Уларни теран нигоҳ би­лан кузатган ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат туйғулари жўш уриши табиий. Айни пайт­да йигит-қизлар орасида соғлом тур­муш тарзини тарғиб қи­лиш, чет­дан кириб келаётган “омма­вий ма­даният”нинг олдини олиш­га қара­тилган саъй-ҳара­кат­лар ҳам ўз ифодасини топган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-11-08, 09:33 944
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.