26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давр ўқитувчисига муносиб рағбат

Ўқитувчи обрўси сўнгги пайтларда ижтимоий тар­моқ­­­­­­­­­­­­ларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан би­­­­рига айланди. Жамиятда педагог нуфузини қайтадан жо­­зибадор қилиш – муаллим мақомини ошириш омил­ла­ри­дан бири эканини таъкидлаган Президент Нурсултан На­зарбаев жорий йилги Мактубида улар меҳнатини му­но­сиб рағбатлантириш масаласини олға сурди. 

Чунончи, Элбошимиз мактабгача таълим соҳасини тубдан яхшилаш зарурлигини  таъкидлади. Дарҳақиқат, фикрлаш асослари, ақлий ва ижодий қобилият, янги кўникмалар айнан эрта болаликда шаклланади. «Таълим иши­да 4К моделига: креативлик, танқидий фикр­лаш, коммуникабеллик ва жамоада ишлай билишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уш­бу соҳада малакавий талабларни, ўқитиш ус­луби, тарбиячилар ва болалар боғчасидаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини қайтадан кўриб чиқиш лозим. Таълим ва фан вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда бу йил тегишли “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши керак», деди Давлатимиз раҳбари “Қозоғистонликлар фаровонлигининг ўсиши: даромад ва турмуш сифатини ошириш” Мактубида.

Бугунги шиддаткор давримиз, мислсиз ислоҳотлар, янгиланишлар ўқитувчи-педагоглар зиммасига улкан ва залворли масъулиятни юкламоқда: ўқитувчидан ҳар томонлама етуклик, ғайрат-шижоат ва юксак касбий маҳорат талаб этилаётгани ҳам сир эмас. Шунинг учун ёш авлод тарбияси йўлида тинмай изланаётган, тунларни тонгларга улаб, меҳнат қилаётган устозлар бундай шарафли вазифани бажаришда янги давр руҳи билан ҳамнафас бўлиб, Устоз деган шарафли номни оқлаб келишмоқда. 

Таълим тизими ҳам, ўқитувчи обрўси ҳам турли мамлакатларда турлича. Масалан, Бра­­­­­зилияда бир устозга 32 ўқувчи тўғри келса, Португалияда у 7 нафар ўқувчига сабоқ беради. Хитойда ўқитувчилар жуда юксак ҳурматга сазовордирлар. Тажрибага бой устозлар эса Италияда: ўқитувчининг ўртача ёши – 49. Гер­­­­манияда ҳафтасига 25 соат дарс бе­­­­­­­радиган мактаб ўқитувчисининг ўртача ой­лик маоши 3990 доллар (1, 473 млн. тенге),  Бунга қўшимча уларга яна давлат хизматчиси мақоми берилади. Бу эса – солиқнинг камайиши ҳамда пенсиянинг юқори бўлиши деганидир. Бу давлатдаги олий ўқув юртларида уюшган жиноятчилик мутлақо йўқ: ҳатто ўқитувчига гул бериш ҳам ман этилган.

Исроилда  ҳафтасига 25 соат дарс ўтадиган ўқитувчининг маоши 1000 доллар (370 минг тенге). Бу ерда  ёшроқ ўқитувчилар кўпроқ маош олишлари учун 40 соатдан сабоқ беришади. Ўқитувчилар учун имтиёзлар кўзланган: ҳар олти йилда 12 ой тўловли дам олишлари мумкин. 

Туркияда ҳам педагоглар ҳурмати баланд. Ота-оналар болаларини мактабга бераётганда: “У бутунлай сизнинг ихтиёрингизда”, деб топ­­­­ширишади, ўқитувчилар билан яқин алоқада бўлишга ҳаракат қилишади. Уларнинг ўртача ойлик маоши 1000 доллар. Шунингдек, уларга жамоат транспортида юришда 50 фоиз имтиёз берилади.

Қозоғистонда эса ўқитувчиларнинг ўртача ойлик маоши 99 минг тенге. Улар ҳам ўз обрў-эътиборларига эга. Бинобарин, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ўқитувчи меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларга қўшимча имтиёзлар бериш касб нуфузи юксалишига хизмат қилади.

Озода ХОЛМЕТОВА, нафақадаги устоз:

– Илгари мактаб ўқитувчиларига қатор имтиёзлар бериларди. Чунончи, 100 кВт.гача электр энергиясидан бепул фойдаланардик, газ истеъмоли учун 50 фоиз, мол-мулк солиғидан 50 фоиз имтиёз бор эди. Бундан ташқари, эҳтиёжманд ўқитувчиларга уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратиларди. Кўп хизмат қилган (меҳнати сингган) устозларга санаторийларга  йўлланмалар бериларди. Фикримча, шунга ўхшаш имтиёзларни яна тиклаш керак. Меҳнат стажи етарли бўлган ўқитувчи аёлларимизга 50 ёшдан пенсияга чиқиш  масаласи ҳам кўрилса, айни муддао бўларди.

“Ўрта таълим тизимида асосий услублар белгиланган, айни пайтда уларнинг ижросига жиддийроқ эътибор қаратиш мақсадга муво­фиқдир. Назарбаев заковат мактабларининг ўқитиш тизими ва услубияти давлат мактаблари учун ягона андаза бўлиши зарур. Бу мактаб билимини ислоҳ қилишнинг сўнгги босқичи бў­­­лади. Таълим сифатини баҳолаш тизими хал­­­­­­­­­­­­­­қаро андазаларга асосланиши даркор. Ўрта мак­табларнинг ўзида болаларни қобилиятига қа­раб, талаб кучли ихтисосларга ундаш, касбий ташҳис юритиш муҳимдир. Бу ўқитишнинг алоҳида йўналишини ишлаб чиқиш ҳамда ўқув­чи билан муаллимнинг ўқув мажбуриятини озай­тиришга имкон беради”. Элбоши белгилаган бу вазифалар ҳам давр талабларидан келиб чиққан.

Ҳукмдор Искандар Зулқарнайндан:

–  Ҳазрат, нега устозингизга отангиздан ҳам кўп таъзим қиласиз? – деб сўрашибди.

 У киши: Устозим шунга муносибдур. Чунки отам мени руҳлар оламидан ерга тушишимга сабаб бўлган. Устозим эса яна ўша олиймаконга қайтишимга сабаб бўлади, – деб жавоб берган экан.

“Болалар хавфсизлигининг муҳимлигини инобатга олган ҳолда барча мактаблар ва болалар боғчаларини видеоназорат тизими билан таъминлашни, мактаб руҳшуносларининг фаолиятини кучайтиришни ва бошқа изчил чораларни амалга оширишни топшираман. Таълимнинг оммабоплигини ошириш мақсад­ларида ўқувчиларга ўрин етишмайдиган, мак­табларнинг 3 сменада ўқитиши ва ҳалокатли аҳволига оид муаммолар ҳал этилмай келаётган минтақалар учун Ҳукуматга 2019-2021 йилларга мўлжалланган бюджетдан қўшимча 50 млрд. тенге қараштиришни топшираман”, деганди Элбошимиз. 

Давлатимиз раҳбарининг бу сўзларида ҳам ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямас­­­­дан, маърифат йўлида беминнат хизмат қи­лаётган устозларимизга ғамхўрликнинг яна бир ифодасини кўриш мумкин. Келаси йи­ли тайёрланадиган “Педагог мақоми тўғ­ри­­­­­сида” Қонуни эса ўқитувчилар ва мактабгача муассасалар ходимлари учун барча қулай­лик­­­­­­­­­­­­­ларни кўзда тутган ҳолда уларнинг маж­бу­­риятини озайтиради, ўринсиз текширувлар ва  уларга хос бўлмаган юмушлардан қутқаришга хизмат қилади ва давр ўқитувчиси энди муносиб рағбатлантирилади, деб ўйлайман.

Сурат: marifat.uz сайтидан олинди.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-11-08, 09:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.