26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янгиланган Туркистон

“Вилоят марказининг Туркистонга кўчирилиши ижтимоий-иқтисодий жиҳатдангина эмас, маънавий жиҳат­­­­дан ҳам ўта муҳимдир”.

(Президент Н. Назарбаевнинг Парламент депутатлари ҳузурида сўзлаган нутқидан).

Туркистоннинг шуҳрати ҳақида кўпинча ўтган замонда айтилиб келингани ҳақиқат. Унинг турли даврлардаги ҳудуди, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ўзгариб тургани ҳам тарихдан маълум.  У ҳақдаги маълумотлар ўз даврида евроцентристик қараш билан тузилганлиги боис, ҳозирги мамлакат фа­ни ушбу масалани мустақиллик талаби билан, янгича мулоҳаза юритиш тизими би­лан қайта кўриб чиқиши керак. Ўз дав­ридаги мегаполиснинг (яхлит минтақа, бошқарув ҳудудининг) жаҳон тарихидаги ўрни муҳим ахборот манбаларида аниқ ёзилсада, Туркистонни Марказий Осиё­нинг сиёсий-маданий, ижтимоий-маънавий тараққиёти жиҳатидан ўрганишга ҳам яши­рин, ҳам очиқча тўсиқларга дуч ке­лин­ганини унутмайлик. Масалан, чор Рос­сияси ушбу муқаддас масканга панжа орасидан қараб, маънавий кўринишини шун­чаки мақбара бўлгани учун, шунинг ўзида Черняев замбарагининг ўқи тешиб ўтган “забт этилган истеҳком” сифатида талқин қилди. Кенгаш мафкуравий тизи­ми Қозоқ хонлиги пойтахтининг руҳи ҳамд­а мақомини турли “тақиқлар” билан хас­пўшласада, у ёғи қозоқ халқининг, бу­ёғи туркий оламининг тафаккуридан ўчи­ра олмади. Ўчириш ҳам мумкин эмас эди. Эскирганини хотирлаб, “қадимги” деб, кўҳнасини эъзозлаб – “муқаддас” деб, ўзганини поклаб – “табаррук” деб, хо­тирасига яқинини “обида” деб, ҳайтовур ёвшандан баланд, шувоқдан паст дегандек, Ҳазрат Султон мақбарасига ҳам, бошқа қадимий иморатларга, карвон сарой­лар, қабристонлардан топилган мулк ҳамда меросга қунт билан, ғамхўрлик билан қа­рашга ҳаракат қилдик. Шу ният, шу та­­­шаб­­­бус Мустақиллик йўлида умидимизга қув­­­ват берди. 

Бугун, иқтисодий  алоқалар кучайган бир даврда Марказий Осиёнинг янги қувватини бозор қонунларига буришни, ҳудудий ту­­­­­ризмнинг ролини фаоллаштиришни асосий йўналиш деб биламиз. Бу бора­да жаҳонга машҳур Самарқанд ва Бу­хоро, Хиваю Хоразм обидаларини ка­майт­маган ҳолда Буюк Даштни ва кат­та-кичик шаҳарларнинг қўшилиши ва уйғун­лашувидаги шаҳар маданиятини тарғиб қилиш  муҳимдир.

 Орол остидаги “қирқ қалъа” афсонаси, Сир бўйи шаҳарлари, Ўтрор ҳамда Саврон, Сиғанақ ва Жаркент, Тароз ва Боласоғун, Қоратов ва Олатов, Улитов ҳамда Чингизтов этакларидаги, Олтойнинг соясидаги, Уст­юрт доирасида, Едил ҳамда Есилнинг тўқай­­­­­­­­­ларидаги шаҳар-қалъалар асрларни туташ­­тирган моддий маданиятнинг ёрқин саҳифаларидир. Шу ўринда Туркистон – оқин Мағжан айтадиган “икки дунё эшиги”  бўлиш билан бирга, Турон маданиятининг устуни, ўзгага бўйсунмаган, Эронга тинч ҳаёт кечиришнинг афзаллигини англатган муқаддас макон сифатида аҳамиятлидир. Туркистоннинг яхлит тарихи ҳам, турли сиёсат оқибатлари туфайли узилиб қолган тарихи ҳам ҳеч қачон на урушга на низога асос бўлмаган. Кўҳна Ясси ҳикоятидан то Яссавий ҳикматигача Яратганнинг инобати, одамзотнинг турланиши, инсониятнинг кенг­­­­лиги, феълининг поклигидир. Туркистон – жаҳонга зинапоя. Туркистон – покланиш тарозиси. Ушбу сифатлар меъморчилик қу­­­­­­ри­­­­­­­­­­­лишига айланганида ҳамда довул ҳам, довлар ҳам ололмаган мақбаранинг мубо­рак ғишти бўлиб қаланганида, дунёнинг уйғунлигига шак келтирмайсиз.

Шундай қилиб, жаҳонга машҳур тарихий Туркистон, бу ердаги қозоқ хонлари ва бий-ботирлари, энг яхши инсонлар қабристони (пантеони) – Марказий Осиёнинг таълимини туризм даражасини ҳам, очилмаган маъна­вият варақларини ҳам, зиёсини ҳам тани­тади, деган фикрдамиз.

Ҳақиқатан ҳам, айтилган-айтилмаган кўп тўсиқлар туфайли Туркистоннинг мурак­­­каб тарих чангига кўмилиб қолиш хавфи кучли эди. Аллоҳ асради, Худо деган кишиларнинг савоб ишлари сақлади. Юраги элим, юртим деб урган ватанпарвар фуқароларнинг тафаккури ҳамда келажакка ишончи эзгу­ликка қўрғон бўлди. Аввалгилар “бўш ётган ер ёв чақиради”, “бўш ерга шайтон тўпла­нади” дейишган. Изловчилари ҳамда сўров­чилари турли сиёсий тизимдан тинкаси қуриганда, кўк отлиларнинг кўзи кўҳна экс­­­­­­­­­­­понатлар ва бетакрор қадриятларга туш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ди. Уларни турли баҳоналар билан ўз Ватан­­­­­­ларига, ўз юртларига ташишди. Халқ­нинг кўз ўнггидаги бойликлар қўлма қўл бўлиб кетди, тарихий тепаликлар (кўҳна шаҳарлар юрти) талон-тарож бўлди, ўтов қулади, бахт кетди. Миллат азиз тутган ерда баракасиз иш, ғалати ҳаракат, лоқайд мулоҳаза кенг тарқалди. 

Афсуски, Туркис­тоннинг қанддай гавҳа­рини сақлаб қолиш­га Иттифоқ хомути бўй­­­нига мажбурлаб кий­дирилган Қозоғистон ССР қувватсиз эди. 1935 йили Ленинград шаҳридаги Эрми­тажнинг таниқли бир кўр­­­газмасига олиб кетилган Дошқозоннинг тақдири бунинг исботидир. Баъзилар ай­тиб юрганларидек, жаҳонга таниқли осори атиқа элга ўз-ўзидан қайтгани йўқ, залворли ишнинг, ақл билан босилган қадам туфайли қайтди. Бу борада Вата­­­­нимиз музей ишининг пойдеворини барпо этган давлат ва жамоат арбоби Ўзбекали Жанибековнинг ташаббускор ва дадил фаолияти ибрат­­­­­­лидир. Бунинг рамзий моҳияти ҳам бор. Бу борада туркистонлик оқин, музейшунос Нурмахан Назаров шундай деб ёзади: “Москва. Кремль. Халқ депутатлари съезди. Қозоғистон ССР депу­татлари Н. Назарбаев, Ў. Сулейменов, М. Шаханов ўртоқларга! Туркистон шаҳри меҳнаткашлари турғунлик ва қайта қуриш йилларида СССР Олий Кенгашига Ленин­­град Эрмитажидаги қозонни ўзининг асл соҳиби – Аҳмад Яссавий музей-мақбарасига қайтариш тўғрисида талай марта илтимос қилган эди”. Шундай телеграмма А. И. Лукья­­­­­­­­новга йўлланди. Шу куниёқ Олий Кен­­­­­­гаш котибиятидаги Воропаев номидан “телеграммаларни олдик” деган мазмунда жавоб келди. Бундан нақд  28 кун ўтгач, СССР Маданият вазири В. Г. Захаровнинг Дошқозонни Туркистонга қай­тариш тўғри­­­­сидаги буйруғи чиқди. Шундай қилиб, Қо­­­­­­­­­зоғистоннинг энг азиз ёдгорлиги, Ҳазрат Султон мақбарасининг бош экс­понати 54 йилдан сўнг ўз элига, ўз ўчоғига қайтди. 

Демак, Дошқозон кўп кутдирмаган Муста­­қиллигимизнинг элчиси бўлган эканда гўё! Мана, шу даврда кўп йиллардан буён рўёбга чиқмай, халқимизни қайғуга солган омонат орзусини амалга ошириш учун бўлғуси Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаевнинг бениҳоя улкан ҳиссаси бор­лигини алоҳида таъкидлашим керак”. 1990 йиллар поёнида Элбошининг ташаббуси билан Туркистоннинг 1500 йиллигига тайёр­гарлик тадбирлари бошланди. Юрт ишида давлатнинг ҳам, халқнинг ҳам фикри бир ердан чиқди. Масалан, махсус ташкил этилган “Парыз” жамғармаси фақат маблағ йиғиш билан чекланмади. Элбоши тавсия қилганидек, зиёлилар, санъаткорлар, давлат хизматчилари тик туриб, ушбу муқад­дас маънавий марказнинг инсоният, жамият учун муҳимлигини, ҳамжиҳатликка ундай олиш моҳиятини англата олди. Бу борада улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу тамойил Қозоғистон барча минтақаларининг Туркистон ҳақидаги ҳам табиий, ҳам янги, ҳам истиқболли тафаккурини шакллан­тиришга имкон яратди. Байрамнинг кўз­лагани ҳам шу эди. Элбоши Мустақил­ликнинг чорак асрида Туркистоннинг ис­тиқболини бир зум бўлсада, ёддан чиқар­мади. Хоҳ халқаро улкан сиёсий форум­ларда бўлсин, хоҳ минтақавий аҳамиятга эга йиғинларда бўлсин,  Марказий Осиёнинг маънавий ҳамда муборак ўрнини ҳамжи­­­ҳатлик ва ҳамфикрлилик тамойили,  жиддий ва ижодий майдони сифатида исботлай олди. Буни Аҳмад Яссавий университетидан бошлаб, сўнгги чорак асрдаги туркий олам­­нинг янгича ва мустақил ҳар қандай инс­титути исботлай олади. Бунинг барчасида Давлат раҳбарининг жаҳондаги фаоллиги ҳамда сиёсий жиҳатдан узоқни кўра билиши тарози палласини мувозанатда ушлади. 

Жорий йил 19 июнда Туркистонга алоҳида  мақом бериш тўғрисидаги Элбошимизнинг комил қарори – тарихий адолатнинг ўрна­тилганини, маънавий янгиланишнинг кенг қулоч ёзганини кўрсатди. Миллат жипсла­шуви учун пешона терини тўккан Шимкент миллионли режага етиб, мегаполис сифа­тида ўзига хос тараққиёт йўлига тушганда, Туркистоннинг вилоят маркази мақомини олиши – минтақанинг янги нафасини очиш­нинг ёрқин намунаси эди. Ҳар бир қозоқ муқаддас тутадиган масканнинг янги маъму­рий бошқарув тамойили вилоят аҳолисига ҳам, республика халқига ҳам, бутун туркий оламга ҳам улкан масъулият юкламоқда. Энг бош вазифа – Қозоқ элининг тарихини эҳтиётлаш ҳамда Мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар салмоғини оши­риш. Ватанимизнинг ҳар бир фуқароси маъна­вий марказнинг ривожидаги ўзининг ишти­рокини ҳис этиши учун, образли қилиб айтсак, маънавият машъали экан­­лигини ҳис этиши учун, Элбоши таъкидла­ганидек, рақобатбардош бўлиши керак. Инсон капиталини ривожлантириш ҳар то­монлама билим, кучли руҳ, эртанги кунга ишонч туфайли амалга ошади. Янгидан  шаҳар барпо этиш ёки шаҳарни янгилаш осон иш эмас. Бунинг учун биринчи нав­батда халқнинг тафаккурини тайёрлаш ҳамда орзусини такомиллаштириш зарур эканлигини Элбоши Астана мисолида аниқ кўрсатиб берди. Имонлашишнинг ўзи қуруқ насиҳат билан амалга ошмайди. Ота-онани қадрлаш, ёши катталарни иззат қилиш, етим-есирларга, камбағал-ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш, ор ва номус олдидаги ҳалоллик сингари содда ва маъноли ин­соний фазилат жамиятнинг олтмиш икки томирида қайнаб ётиши керак. Бундай анъанага содиқ бўлган жамият ўзини янада такомиллаштиришга интилган ҳолдагина ал Форобийлар орзу қилган хайрли ва барқарор шаҳар қад кўтаради.

Шу ўринда Туркистоннинг янги мақоми барча соҳада маънавий янгиланиш наму­­­насини кўрсатиши учун улкан имко­ният яратиб беради. Вақт ўтиши билан унга – “маънавий янгиланиш шаҳри” деб рамзий ном берсак ҳам ажаб эмас. Туркистоннинг янги нафасини очиш учун, бизнингча, шун­дай қатор ишларни бамаслаҳат, бирга­­­ла­шиб ҳал этиш зарур, деб ўйлаймиз: – та­­­­­­­­­­­­­­­­­рихий Туркистоннинг тўрт дарвозаси, ци­­­­­­­­та­делнинг икки дарвозаси бўлган. Шаҳар меҳ­­монларининг эътиборини ўзига жалб қиладиган энг бош  иншоот – Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси эканлигини инобатга олсак, таъкидланган дарвозаларни ҳам, мудофаа қўрғонини, ҳам илмий-меъмор­чилик негизида, бир услубда аслига кел­тириш муҳимдир. Ўз даврида ушбу та­рихий маскандан ташқарига олиб кетил­ган ноёб экспонатларни замонавий йўл билан қайтариш учун жамоатчилик фикри ҳамда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ сингари хал­қаро ташкилотлар имкониятларидан фой­­­­­­­­­­даланган маъқул (ҳозирча унинг нус­­ха­­­­­­сини ясатиб туриш ҳам зарур); – мақбара  қошида 44 хонадан иборат ер ости “хилват” деб аталадиган ибодатхонаси ва шарқ ҳаммомининг обидаси бор. Буни ҳам ша­­­­ҳарнинг қулай жойида каттайтирилган на­­­мунада қайта шакллантириш керак, деб ўйлаймиз. “Туркистон ҳаммоми” брен­­­­­­­­­­дини яратишга ҳам имконият туғи­­­ла­ди; – халқаро ташкилотлар билан ҳам­корликда, яқинда Элбоши тавсия этган “Туркий оламнинг 100 янги номи”ни якунлаш маросими анъанавий турда Тур­кистонда ўтказилишига эришиш керак; – Турк дунёсига муштарак “Туркистон ис­теъдодлари” санъат телефестивалини (“Евровидение”, “Новая волна”, “Славянский базар” сингари) ташкил этиш – давр талаби; – жаҳонга таниқли Қўрқит, ал Форобий, Аҳмад Яссавий, Боласоғуний ва бошқа тур­­кий шахсларга бағишланган илмий ан­­­­­­­­жуман, форумларни анъанавий турда маз­­­­­­­­­кур шаҳарда ўтказиб туриш жоиз; – Тур­кис­тон атрофини ободонлаштириш учун Қозо­­­­­­ғистон халқи Ассамблеяси ташаббуси билан (“Астана ўрмони” намунасидек) ўша тупроққа мўлжалланган ёки мослашган ниҳоллар, мевали дарахтларни экишни йўл­­­­га қўйиш керак.

Иссиқ иқлимга мўлжалланган Эрон ар­­­часига ўхшаш манзарали дарахтларни етиштиришнинг ашхободча тажрибасини  бажо­нидил ўзлаштириш лозим; – бошқа шаҳарларга ибрат бўларли солиқ тўло­ви ва ҳуқуқий маданият лойиҳасини шакл­лантириб, амалга оширсак. Бунга қўшимча шаҳарнинг бош режасига тўсиқ бўлаётган пала-партиш солинган иморатларни тар­­­тибга келтириш зарурлигини тушунтириш иш­ла­ри­ни икки томонлама манфаатли қил­­сак; – ҳар бир маҳалла ҳамда кўчани фа­­­­­­­­ровон қилиш учун оталиқ-ғамхўрлик иши­­­­ни мувофиқлаштириш муассасаларга, таълим-маданият муассасаларига топши­рил­­са. Анъанавий “шанбалик” рағбат­лан­­­тирилиб, ҳатто тизимли бозор ва рақо­­батга асосланган янги шакли ташкил этил­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­са. Бу ишга илғор фикрли, ҳар доим янги­­­­ликка интилувчан, доимо изланишда юрадиган талабаларни жалб этиш – жаҳон­да кенг тар­қалган услуб; – Туркистон шаҳри­­­­­­­­нинг  янги­ланган бунёдкор дастурини шакл­­­­лантирган маъқул.

 Масалан, Элбоши қарори билан ҳордиқ кунлари деб белгиланган Қурбон ҳайити байрамини замонга мувофиқ, намунали ўтказиш (халқ сайли, ҳайитлаш, хайрия тадбирлари ва бошқалар) дунёвий дин ва анъана уйғунлигини мувофиқлаштирарди; шаҳарнинг бош режаси аниқланаётган пайтда айтадиганимиз: бўлғуси ҳар бир ки­чик туманга тарихий шаҳарларимиз (Ўт­­­рор, Саврон, Сиғаноқ, Бўзоқ, Бўтой ва бошқалар)нинг номини бериб, ушбу ҳу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дуд­­­­­­­­лардаги иншоотларни анъана ва ме­­росни кўз ўнгимизда гавдалантирадиган қилиб барпо этиш мушкул бўлмас; – уй ва бошқа  жойларни барпо этишда  жиддий ва тизимли тартиб ўрнатиб, бошпана сотиб олиш ва фойдаланишнинг илғор намунаси жорий этилса. Уй-жой коммунал тизимининг шаффофлиги, изчиллиги ўта муҳим; биз юр­­тимизда сувни қадрлаш (“Сувнинг ҳам сў­­­­­рови бор”) маданиятини янги Туркистон ор­­­­қали шакллантиришимиз керак (ер  унум­дорлиги ва сув жамғармаси биздан ан­ча паст Исроилда сувни 5 даражага бўлиб, самарали фойдаланилади). Айни дамда Марказий Осиёга намуна бўладиган “Туркистон чаш­маси” номли ичимли сув, ирригация, ер ос­­­­­ти сувини амалга жорий этиш лойиҳасини ишга туширсак. Булар, ал­­­батта, янги вилоят маркази учун улкан юмуш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лардан бир  қис­мигина холос.

Жаҳон андазаларини, илғор технология­ларни бир кунда татбиқ этиш осон эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, Туркистонни номига, мавқеига муносиб қиладиган нар­са фақат маблағ эмас, энг биринчиси – аҳо­­­­­­­­­­­лининг тафаккури, бирлиги  ва масъу­лия­­тидир. Маънавий янгиланишга интилган эли­­­­­­­­­­­мизда уни амалга ошириш учун ният ҳам, им­­­­­­­­­­­­­­­­­­­коният ҳам бор. Шундай экан, қадимги Тур­­­­­­­­­кий дунёнинг ота чанғароғи (масъулият деб қабул қилинг), қозоқнинг муқаддас мас­­­­кани (икки дунёнинг савобини олиш деб ту­­­­­­шунинг) – Туркистоннинг янги оламдаги янги Қозоғистоннинг маънавий пойтахти си­­­­фа­­­­­­­­­­­­­­­­тида янгиланишига ишончимиз комил.

Дархан МИНБАЙ, ҚР Мажлиси депутати, 2018-11-08, 09:55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.