26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Устознинг йўли фахрли

ТОЛИББОЙ НИЁЗҲОЖИЕВ – «МАДАНИЯТ ВА МАЪРИФАТ» ТЕЛЕКАНАЛИДА СУҲБАТ БЕРДИ

Таниқли санъаткор Толиббой Ниёзҳожиев Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаровнинг ўғли Жамолиддин ва шогирди Ҳожиакбар Ҳамидов, санъатшунослар Рустам Убайдуллаев, Ҳожимурод Умаров, Ҳамиджон Тоҳиржоновлар билан бирга Ўзбекистоннинг «Маданият ва маърифат» телеканалидаги кўрсатувда иштирок этди. 

Мусоҳаба навосоз ҳофиз, халқимизнинг миллий санъатига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Фахриддин Умаров хотираси ва унинг сермаҳсул ижодига бағишланди.

Кўрсатув иштирокчилари Ф. Умаров ҳақидаги хотираларидан ҳикоя қилиб, қасидалар ўқишди. Устоз ҳофизнинг қозоғистонлик шогирдлари номидан сўзлаган Т. Ниёзҳожиев истиқлолнинг улуғ неъмат экани, унинг нурафшон ёғдуси қалбимиз, руҳиятимизни чароғон этаётгани, Мустақиллик йилларида Фахриддин Умаровга «Ўзбекистон халқ «ҳофизи» унвони берилганини айтди. Сўнг, устоз-шогирд Ҳ. Ҳамидов ва Т. Ниёзҳожиев Фахриддин Умаровнинг «Онам рози бўлармикин» қўшиғини ижро этишди. 

Суҳбатнинг давоми ўтган йили Ўзбекистонда кенг нишонланган Ф. Умаровнинг 90 йиллиги ҳамда Алишер Навоий номли ўзбек Миллий кутубхонасининг концерт залида уч соат давом этган, ҳофиз ҳаёти ва ижодига бағишланган хотира кечаси ҳақида борди. 

Таҳририятимизга ташриф буюрган Т. Ниёзҳожиев «Жанубий Қозоғистон» газетасида эълон қилинган Фахриддин Умаровнинг ҳаёти ва ижодига оид мақолалар ўзбекистонлик санъаткорлар ҳамда қўшиқ шинавандалари томонидан юқори баҳолангани, шу сабабли ўтган йилгидек, нашрни қўллаб, жорий йилнинг иккинчи ярмида ҳам 10 нафар ҳамюртини ўз ҳисобидан обуна қилишини айтди. 

Т. Ниёзҳожиев, шунингдек, устоз-шогирд муносабатларига оид таклифини билдирди. 

– Бунёд Саидовнинг устозлари олдида берган ҳисобот концертини кўрмаган телетомошабин бўлмаса керак, – деди у. – Ёш хонанда устозлари Ортиқ Отажонов, Бобомурод Ҳамдамов ва бошқаларни концертига таклиф этиб, уларнинг репертуаридаги қўшиқларни ижро этди. Ёш санъаткорлар учун катта маҳорат мактаби бўладиган бу амалиётни вилоятимизда ҳам қўлласак, нур устига нур бўларди. 

 

Тасвирларда: кўрсатув иштирокчилари.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири., 2017-06-01, 11:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.