26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Миллий от ўйини – доимий эътиборда

ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида қозоқ халқининг қадимий миллий ўйинларини қайта тиклашга жиддий эътибор қаратилган эди. Бу борада Сайрам туманида ҳам ибратли ишлар амалга оширилмоқда. 

Куни кеча вилоятдан келган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолиятини яқиндагина бошлаган Оқбойдаги миллий от ўйини мактабида бунга амин бўлдилар. Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими хусусий тадбиркор Диас Мухтор билан келишган ҳолда унга қарашли замонавий отхона ҳамда чавандозлар шуғулланадиган майдончани ижарага олганди. Шу кунларда отчопарда уч нафар мураббий кўмагида 60 нафар ўсмир кўпкари, от устида курашиш, тенгени ердан олиш сингари ўйинларни қунт билан ўрганишмоқда. Бўлим бошлиғи Б. Асқаровнинг таъкидлашича, келаси йилда саманлар сонини йигирма бошга  етказиш кўзда тутилмоқда. Аслида, сайрамлик чавандозлар азалдан турли миллий от спорти мусобақаларида нуфузли ўринларни эгаллаб келишади. Бу йилги кўпкари бўйича вилоят биринчилигида ёш чавандозлар фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Шундан сўнг журналистлар гуруҳи туман ҳокими муовини М. Ўразалиев ҳамроҳлигида Оқсувкентда жорий йил сентябрь ойида иш бошлаган “Арман арена” ёпиқ спорт майдончасига ташриф буюришди. Хусусий тадбиркор, туман маслаҳати депутати Н. Тажибаевнинг шахсий сармояси ҳисобига барпо этилган ушбу мажмуада ёшларнинг қишин-ёзин футбол ўйнашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Келгусида тадбиркор кундуз кунлари ўсмирларнинг майдончада бепул тўп суришларига имконият яратиб бермоқчи.

“Бизнеснинг йўл харитаси-2020” дастурига мувофиқ фаолият олиб бораётган Оқсувкентдаги кабель заводи ҳам журналистлар эътиборидан четда қолмади. Унинг маҳсулотлари ички бозордан ташқари қўшни Қирғизистонга ҳам экспорт қилинмоқда.

Туманда аграр соҳа, хусусан, чорвачилик етакчи ўринни эгаллайди. Манкент қишлоқ округидаги “Нурим Групп” МЧБ гарчи ўз фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлмасада, бу ерда 10 минг бош қорамолга мўлжалланган бўрдоқилаш мажмуасини келаси ойда тўлиқ битказишни режалаштирган. Биродарлик қорамол ҳамда қўй гўштини чет элларга жўнатишни кўзламоқда.

Умуман олганда, Сайрам туманида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилиб, янги иш ўринлари очилмоқда. Демак, келгусида маҳаллий бюджетга тушадиган солиқ миқдори янада ортишига, пировард натижада ҳамюртлар турмуш шароити яхшиланишига тўлиқ ишонч бор.

И. КАРИМОВ, 2018-11-12, 09:19
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.